26 February 2018
18:13 - Оқтўбеда яна фалокат: 7 нафар ҳамюртимиз касалхонага ётқизилди. Шавкат Мирзиё ҳокимларни алмаштириш билан овора!
РИА Новости агентлиги Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси жароҳатланди, деб хабар қилди. Ҳалокат Самара-Чимкент трассасида юз берган, жароҳатланганлар туман шифохонасига жойлаштирилган.

Қозоқ полициясининг хабарида ҳалокатга учраган автобус Mercedes маркали бўлиб, ҳайдовчи 35 ёшли эканлиги, автобус салонида 25 нафар йўловчи бўлгани, жараҳотланганлар Хромтау шаҳридаги марказий туман касалхонасига жойлаштирилгани ҳам айтилган.

Нима ҳам дердик, бу сафар бечора ватандошларимизни худо асрабди. Айнан шу трассада шу йил 18 январда 52 ватандошимиз автобусдаги ёнғида ҳалок бўлди. Хўш, Президент халқимизни бундай аҳволдан олиб чиқиш учун нима қилмоқда? Нима ҳам қиларди, ҳоким алмаштириш билан овора. Бошқа ишга вақти йўқ. Мана Бугун Бухорада 2 туман ҳокими алмаштирилди.

Халқ депутатларининг Қоровулбозор туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида аввалги ҳоким Камол Камол ўғли бошқа лавозимга ўтгани муносабати билан унинг ўрнига шу пайтга қадар Бухоро вилоят «Ўзагрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Акмал Остон тайинланди. Жондор тумани халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида эса, туман ҳокими Барака Толиб ўрнига бугунгина Қоровулбозор тумани ҳокимлигидан озод этилган Камол Камол ўғли раҳбар этиб тайинланди. Табийй, бунда ҳоким алмаштиришлар ҳозир Шавкат Мирзиёнинг асосий иши.

Нима ҳам дердик, бечора ўзбек халқи! Ўзбекларимиз автобусларда ёнади, жароҳатланади, Шавкат Мирзиё эса, бефойда ҳоким алмаштириш билан овора. Ўзбеклар майдонлага чиқиб, ундан миллат ғами билан яшашни талаб қилишлари керак.