26 February 2018
20:34 - Очлик эълон қилган фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Аҳад Наби жаримага тортилди
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақилд ташкилоти фаоли Аҳад Наби Ўзбекистон Репсбуликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг рухсат этилмаган намойишни амалга оширганлиги учун жаримага тортилди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти раиси Исмоил Одилга кўра, ҳуқуқ фаолига минимал маош ставкасининг бир баравари 172 500 сўм (22 АҚШ доллари) миқдорида жарима солинган.

Аҳад Наби шу йилнинг 29 январь куни Фарғона вилоят ҳокимлиги биноси олдида очлик эълон қилгач, Фарғона шаҳар милициясига олиб кетилганди. Ҳуқуқ фаолининг таъкидича, Фарғона вилояти ҳокими ҳокими Шуҳрат Ғаниев бир неча йиллардан бери ҳуқуқ фаоллари ва фуқаролар мурожаатларини жавобсиз қолдириб келмоқда. Ҳуқуқ фаоли ана шунга жаҳл қилиб, очлик эълон қилган.