26 February 2018
22:15 - “Ўзбектелеком”га янги вақтинча раҳбар тайинланди - Фарҳод Рўзи

39 яшар Фарҳод Рўзи “Ўзбектелеком” ширкатининг янги Бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Уни ширкат ходимларига Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш вазири тақдим этибди. Бу ҳақда хабар тарқатган “Ўзбектелеком”нинг сайти ўз хўжайини бўлган вазирнинг исмини кўрсатишни унутибди.

Фарҳод Рўзи 2017 йил февраль ойидан буён шу лавозимда ишлаган Шуҳрат Қодирнинг ўрнини эгаллаган. Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети битирган бу йигит севимли адибимиз Рўзи Қодирий ва санъаткор Холисхон Қодирнинг неварасидир. Фарҳоднинг отаси Зафар Рўзи эса ўз вақтида президент девонида масъул лавозимларда ишлаган.

Фарҳод Рўзи аввалги йиллари Sarkor Telecom интернет-провайдерининг директори вазифасида(2000-2007 йиллар), АҚШдаги Winncom Technologies компаниясининг Украина ҳамда Марказий Осиёдаги ваколатхонасида ҳам ишлаган экан.