Кундалик хабарлар - 20 February 2018
- 19:15Шавкат Мирзиё вазирларни пайпоқдан ҳам тез алмаштирмоқда, асл мақсад бутун умр тахтда ўтириш
Статистикага кўра, ўртача ҳамёнга эга бўлган шахс бир ойда 4-5 та пайпоқ алмаштираркан, дейди мукбиримиз. Президент Шавкат Мирзиёнинг ҳукуматга вазирларни алмаштириши ҳам ўрта ҳисобда шунга тўғри келади. Вилоят ва туман ҳокимларини алмаштиришни ҳам инобатга олсак, бу миқдор яна-да катталашади. Бугун у Ўзбекистон Республикаси Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш вазирлигига Азим Аҳмадхўжани тайинлади. Бош вазир ўринбосари, инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисод...
- 21:38Ўзбекистонда ўтган йили жиноятлар 15,7 фоизга камайибди, яшасин тангримиз Шавкат Мирзиёми?
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожонга кўра, ўтган йили мамлакатда 73 минг 692 та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, бу аввалги йилга нисбатан 13 минг 720 тага ёки 15,7 фоизга камдир. Вазирга кўра, қотиллик 22 фоизга, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш 7,1 фоизга, номусга тегиш 21,8 фоизга, босқинчилик 22,8 фоизга, талончилик 21 фоизга, ўғирлик 6,6 фоизга, фирибгарлик 5,7 фоизга, безорилик 37,9 фоизга, транспорт воситаларини олиб қочиш 6,2 фоизга камайган. Вояга етмаган...
- 20:21Фрибгар Аҳмадбой устидан ҳукм ўқиш кечиктирилмоқда, Ислом Карим ва унинг тақими устидан қачон ҳукм ўқилади?
Бир қанча оммавий ахборот воситалари ўтган йилнинг августида бери фуқароларнинг миллиардлаб пулларини ўзида тўплаб, пирамида яратган чинозлик Аҳмадбой (Турсунбоев) устидан бугун суд ҳукми ўқилиши ҳақида хабар қилинганди. Аммо, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида судья Дилшод Комил раислигидаги маҳкама ҳукм ўқилишини кечиктирибди. Ўтган ҳафтанинг жума кунги сўнгги сўзида Аҳмадбой ҳеч кимни алдамагани, одамларнинг ўзи унга пулларини олиб келиб топширгани ва қамалмаганида ҳамма пулларни кўп...
- 19:32Ҳазил эмас, чин: Алишер Усмонов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди
Ҳа, ростдан ҳам чин, Россияда истиқомат қилувчи ўзбек аслли миллиардер Алишер Усмоновнинг адаши Алишер Усмонов президент Шавкат Мирзиёевнинг фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар президент халқ қабулхонасининг Наманган вилояти бўлимига раҳбарлик қилган. Қизиғи, иккала Алишер Усмонов ҳам Наманган вилоятилда туғилган экан. Президент дево...
- 22:21Статистика Қўмитасининг ёлғонлари: Пойтахтда ўртача ойлик 1млн 986 минг сўмми, ёки 2 млн 818 минг сўм? Ўзбекистонда ўртача ойлик 500 минг сўм эмасми?
ЎзА тарафидан кеча 16 февралда тарқатилган “Ўзбекистонда ойлик иш ҳақини 350 минг сўмдан паст белгилаш ман этилади” сарлавҳали хабарида айнан шундай сатрлар бор: “Ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида 1 миллион 986 минг сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 136,7 фоиз), Навоий вилоятида 1 миллион 926 минг сўмни (132,6 %) ва Тошкент вилоятида 1 миллион 559 минг сўмни (107,3 %) ташкил этган.” Табиий, гап 2017 йил ҳақида кетмоқда. Ваҳолангки, 10 кун аввал, яъни 6...
- 16:04Жанубий Африка Республикасининг Президенти истеъфога отилди, навбат Шавкат Мирзиёга. Кўзингизни очинг ЎзЛДПчилар!
Жанубий Африка Республикасининг Президенти Жейкоб Зума ўзини президентикка номзод қилиб кўрсатган Африка Миллий Конгресси Партиясининг талаби билан ўз лавозимидан истеъфога кетишини билдирди. У телеканаллар орқали қилган ярим соатлик нутқида буни айтар экан, айни замонда, Африка Миллий Конгресси Партиясининг талаби асоссиз эканлигини урғулаган. Аммо, у талабга бўйсунди ва 14 февралда истеъфога кетди, унинг ўрнини жорийдаги вице-президент Сирил Рамафоcа эгаллади. Бу хабарнинг биз ўзбеклар учун...
- 14:14Мамлакат фундаментал ислоҳотларга муҳтож, Шавкат Мирзиё эса вилоятларга бориб, ҳаммага ақл ўргатиш билан овора. Ўзбеклар майдонларга чиқадиган вақт келмоқда!
Кўп марта айтганимиздек, Ўзбекистонимиз демократия ва инсон эркинликлари бўйича жаҳон мамлакатлари рўйхатида охиридан 2-чи ўринда туради. Яъни, ватанимиз - КАТТА ЗИНДОН. Бошқа тарафдан, ҳукумат халқни алдаш учун бизда ўртача ойлик 120 доллар атрофида эканлигини айтишга бошлаган бўлса ҳам, аслида Ўзбекистонда ўртача ойлик 60-70 доллар атрофида. Қозоғистон ва Туркманистода эса, 500 доллар атрофида, ҳатто қашшоқларнинг қашшоғи, тоғдан бошқа ҳеч нарсаси бўлмаган Қирғизистонда ҳам 200 доллардан кўп. ...
- 03:13Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Тўсатдан чўкишга бошлаган Нью-Йорк биржаси, биз башорат қилганимиздек, тезда тикланишга бошлади
Шу йил 3 февралда “Доналд Трамп АҚШ Конгрессига Мурожаатида ўзбекларнинг одати бўйича “кўз тегмасин” демаганди, фондлар бозорини жин урди. Ўзбеклар майдонларга чиқинг!” сарлавҳали хабаримизда Доналд Трамп 2016 йил 8 ноябрда АҚШдаги президент сайловларида ғалаба қозонган кунидан бери Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси тўхтовсиз тарихий рекордлар ўрнатаётгани ва ортиб бораётганини, аммо, охирги кунларда тўсатдан Dow Jones индекси тушишга...
- 20:21Тожикистоннинг Тошкентдаги янги элчихонаси учун шаҳар марказидан ер ажратилади. Бухоро нима бўлади?
Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига янги бино қуриш учун Ўзбекистон пойтахти марказидан ер ажратилади. Ажратилган ерда элчихона биносидан ташқари, Тожикистон дипломатлари учун уй-жой, дипломатик ваколатхона учун керакли бўлган бошқа объектлар қурилади, дейилади маҳаллий матбуот хабарномасида. Барча қурилиш ва ободонлаштириш ишлари Тожикистон бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Бу - Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёнинг шу йилнинг март ойи бошида Тожикистонга расмий ташрифидан аввалги...
- 19:15Юсуф Жума. Янги шеърлар
Тангри -- қўйгувчидир кулбаларга ўт, Менинг кўзим билан боқсанг кўрасан. Сенингча кошонанг осмон бикин бут, Менинг кўзим билан боқсанг кўрасан. Улидан томгача ёнмоқда қасринг, Ёнди ота онанг -- юрагинг, бағринг. Ёнди болалигинг, сўнг ўсмирлигинг, Менинг кўзим билан боқсанг кўрасан. Уйинг билан куйди ёшлигинг, эвоҳ, Умид ишончларинг куйдику, гумроҳ, Оллоҳ, Оллоҳ дейсан, ўт қўяр Оллоҳ, Менинг кўзим билан боқсанг кўрасан. Суратинг қолибди, ёнмоқда у ҳам, Оташдаги расим мисоли илдам...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения Читать дальше...Ардзинов Михаил
Добавить сведения Читать дальше...