26 February 2018
19:16 - Ўзбек-тожик чегарасида Ислом Карим девори ағдарилди
Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти билан Тожикистоннинг Сўғд вилоятини боғлаб турувчи "Саразм-Жартепа" назорат-пунктидаги катта девор бузиб ташланди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" газетаси. Деворни бузиш маросимида ҳар икки давлат чегарачилари делегациялари иштирок этган. Тожикистон халқи орасида “Ислом Каримов девори” номи билан танилган икки давлат сарҳадидаги мазкур тўсиқ 2010 йилда қурилган бўлиб, унинг баландлиги 3 метр ва узунлиги 10 метрга тенг эди, дейилади газета хабарида.

Тожикистон давлат ҳокимияти вакилларининг қайд этишича, мазкур пунктда терминал, меҳмонхона ва автотураргоҳ барпо қилинади.