24 February 2018
21:33 - Cazeta,uz; Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировга қарши жиноий иш очилди, ўзи ушланди. “Ҳаракат”: У чет элга қочганди-ку, қандай ушланди?
Gazeta.uz сайти Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировга нисбатан Жиноят кодексининг 165 (Товламачилик), 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210 (Пора олиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилганини хабар қилди. Хабар Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб берилган.

23 февраль куни Рашитжон Қодиров Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланибди, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарда Рашитжон Қодиров 2000-2015 йилларда Бош прокурор лавозимида ишлагани, 2015−2017 йилларда Конституцион Суд судъяси бўлгани ҳам айтилади.

“Ҳаракат” Агентлиги 2016 йил 13 апрелда тарқатилган “Ўзбекистоннинг собиқ прокурори Европада айшини сурмоқда» номли ҳабарида қуйидагилар айтилганди.

* * * * *

Мамлакатда қарийб 16 йил давомида прокуратура органларига раҳбарлик қилган Рашид Қодиров оиласи билан Латвияда яшамоқда. Латишларнинг Kompromat нашри келтирган хабарга кўра, Рашид Қодиров ва унинг оиласи мамлакатдаги Суниши қишлоғидаги муҳташам саройда яшамоқда. Иморатлардан бири Қодировнинг куёви Тимур Каримов, иккинчиси Қодировнинг ўғли Алишер номига расмийлаштирилган.

Халқаро хусусий адвокатлик фирмасига эга бўлган Алишер Қодировнинг хорижда, жумладан, Вашингтон марказида ҳам каттагина иморати борлиги айтилмоқда. Адвокатлик фирмаси деб юритиладиган мазкур кошона Ўзбекистонннинг АҚШдаги элчихонаси биносидан анчайин катта.

Хуллас, Латвиянинг Суниши қишлоғи Ўзбекистондан қочиб бораётган коррупционерларнинг овулига айланиб бормоқда. Евроҳудудга кирувчи бу масканда хавзсизлик таъминланган, маскан жамоатчилик нигоҳидан олисда, дейди мухбиримиз.

* * * * *

Қаранг, бизнинг хабарда Рашид Қодиров оиласи билан Латвияда яшаётгани айтилган эди, Cazeta,uz эса, у 2015−2017 йилларда Конституцион суд судъяси бўлганини иддао этмоқда.

Савол туғилади: Рашид ёки Рашиджон Қодиров қаерда ушланди? Ҳатто Reuters Агентлиги бундай саволга жавоб йўқлигини айтиш билан бирга, собиқ Бош вазир Шавкат Мирзиё Президент бўлгандан бери кенг иқтисодий ислоҳотлар бошлаганини, хавфсизлик кучларини жиловлашга ҳаракат қилаётганини урғулабди. Аслида, бу фикр хато, Шавкат Мирзиё ҳамма ерга ўз одамларини тиқиштириш билангина овора. У тайинлаётган кишилар аввалгиларнинг ифлос ишларини ҳам давом эттириадилар, аммо Шавкат Мирзёга содиқ бўлиб қоладилар.