26 February 2018
01:19 - “Ҳаракат” хатқутисидан: “Шукрулло ака, қўлингизни булғаманг, миллат хоинини оқламанг!” “Ҳаракат”: Бу гап фақат улуғ шоиримиз Шукруллога тегишли эмас!

“Ҳаракат” хатқутисидан: Шу кунларда ижтимоий тармоқлар орқали 400 нафардан ортиқ “зиёли” президент Шавкат Мирзиёдан Истанбулда яшаётган миллат хоини Салой Мадаминни юртга қайтаришни сўрамоқда. Президентнинг виртуал қабулхонасига юборилган мактуб эгалари "Жамият ўз ҳаëтидан ëлғонни ҳайдаб чиқариши лозим!" дейишмоқда.

Шунинг учун Салой Мадаминни юртга қайтариб, Шавкат Мирзиё ўзини оқлаши, ўзининг ҳақиқатан ҳам миллатпарварлигини исботлаши керак экан. Мактуб эгаларига кўра, шу орқали Шавкат Мирзиёнинг халқаро миқёсдаги мавқеи осмон қадар юксалармиш.

“Муҳаммад Солиҳ биринчи галда адабиётчидир, сўнгра сиёсатчидир. Сиёсатга у давр тақозоси билан, мустақиллик учун ҳаракатлар жараёнида фаол аралашган ва мамлакатимиз совет мустамлакасидан қутулиши йўлида жонбозлик кўрсатган¸” дейилади мактубда.

Мактуб муаллифларидан бири, собиқ “Бирлик”чи Жамол Камол: “Агар Солиҳнинг Ўзбекистонга қайтишига рухсат берилса¸ Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўси юксалиб кетади” дейди хорижий радиоларга берган интервьюсида.

Ана шу тоифадаги зиёлилар бу миллат хоини Салой Мадамин халқимизнинг илк миллий озодлик ҳаракати бўлган “Бирлик”ни депутатлик мандати ва икки квартира учун сотгани, бугун ўзлари қоралаётган Ислом Каримнинг қучоғига кирганида ҳам у билан бирга эдилар. “Бирлик”ни пароканда қилганида ҳам ёнида эди.

Ислом Карим жуда устамон экан. Бугунги мактуб эгаларидан ўз вақтида ҳамма тешикларини ялатишда фойдаланиб, ишлатилган елимхалта каби ахлатхонага улоқтирди. Уларнинг айримлари хорижга чиқиб жон сақлади, Жамол Камолга ўхшаганлари эса аввалги мавқеларини қўмсаб яшамоқда. Афсуски, уларга халқимизнинг улуғ фарзанди Шукрулло сингари миллат ойдинлари ҳам қўшилибди.

Салой Мадаминни юртга қайтариш бизни асло беҳузур қилаётгани йўқ. Нари борса ишлатилган елимхалта нимага ҳам ярарди. Аммо миллатни соғломлаштириш, унинг зеҳниятида сотиб қолган қуллик асоратларини йўқотиш нуқтаи назаридан миллий хоинларнинг қилмишларига баҳо берилиши лозим. Зеро, ҳинд давлат арбони Ж. Неру айтганидак: “Сотқинлик бор жойда — қуллик бор”.

Келинг, эслайлик.

1991 йилда Ислом Каримнинг топшириғи ва кўмаги билан “Бирлик”ни пароканда қилиш учун “Эрк”ни тузган, Ўзбекистон Олий Кенгашига муқобилсиз депутатликка сайланган, Ислом Каримнинг муқобиллик асосида “сайланиши”ни таъминлаган ким? Ислом Карим томонидан фойдаланиб бўлингач улоқтирилган, хорижга чиқиб ибтидоий исломчи муллаваччаларга чўкка тушган ким?

Биз мактуб эгаларига кўзингизни очинг, демоқчи эмасмиз, зеро улар кўзини очишга қодир эмаслар. Фақатгина халқимизнинг Шукрулло ака сингари жонкуяр фарзандларига “Қўлингизни булғаманг, Шукрулло ака” демоқчимиз.

Элбек Носир
elbek1954@mail.ru

* * * * *

“ҲАРАКАТ” ТАҲРИРИЯТИДАН: Бу мурожаатнинг муаллифи “Шукрулло ака, қўлингизни булғаманг, миллат хоинини оқламанг!” деганда, қисман ҳақли. Шукрулло акадек улуғ шоиримиз, Сталин қамоқларида ўтириб чиққан, Ўзбекистонни мустақил давлат сифтида кўриш орзуси билан яшаган, Совет КГБсининг ўша пайтдаги ҳаётда кучли роли борлигини ҳам жуда яхши биладиган шоиримиз - 400 кишилик аҳмоқлар гуруҳига қўшилиб, бундай хатга имзо чекиши, ростдан ҳам, қўл бўлғашдир.

Аммо, ҳеч шубҳасиз, айтиш мумкинки, ёши 100 га бориб қолган бу улуғ шоиримизни Ўзбекистонда ҳали ҳам ўша маъшум КГБнинг ишини давом эттираётган Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ва бу МХХнинг малайлари бўлган “Озодлик”, “Америка Овози” ва ББС радиоларининг ўзбек хизматида ишлайдиган чўчқалар алдаб-сулдаб, масаланингн моҳиятини ҳам тўла тушунтирмасдан, шундай хатга қўл қўйдириб олишган бўлса керак.

Бошқача бўлиши мумкин эмас, чунки, улуғ шоиримиз Шукулло ҳозир 53-54 лақаби билан танилиб қолган ёзувчи Салой Мадаминни (адабий таҳаллуси Муҳаммад Солиҳ) ЎЗБЕК миллатининг сотқини эканлигини жуда яхши билардилар. Айнан Шукрулло ака ЎЗБЕКнинг тарихида биринчи марта миллий озодлик учун кураш бошлаган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг орқасига пичоқ уришни бошлаган, "Бирлик"нинг тарихда қоладиган митингларини "Кўча чангитиш" деб камситиб баҳолаган, "Ислом Каримов билан қўл ушлашиб ишлаш" кераклигини очиқча талаб қилган бош хоин Салой Мадамин раҳбарлигидаги гуруҳга қараб, 1989 йил 8 октябрь куни “Бирлик”нинг Марказий Кенгаши мажлисида, шундай деганлар: “Санлар КГБнинг ишини қилмоқдасанлар”. У кишининг бу сўзлари видеолларга олинган.

Ҳозир Шукрулло ака, ўша пайтда КГБнинг буйруғи билан иш қилган, Ўзбек миллатининг тарихида биринчи бўлиб сиёсий майдонга чиққан “Бирлик”нинг орқасидан пичоқ урганларга бошчилик қилган ва ЎЗБЕК миллатининг бош хоини бўлган Салой Мадаминни бугун Ўзбекистонга қайтариш ҳақидаги хатга қўл қўйишлари МУМКИН ЭМАС. Қолаверса, ЎЗБЕК миллати ҳам бу Бошхоин Ўзбекистонга қайтишини истамайди. У ҳаромий итдек ўлгандан кейин ҳам юрт ташқарисидаги биронта итхонага кўмиб ташланиши керак.

Бу хатга қўл қўйгани иддао этилаётган Жамол Камолга келсак. Салой Мадамин раҳбарлигидаги асосан ёзувчилардан иборат бўлган гуруҳ “Бирлик”нинг орқасидан пичоқ урушга бошлаган пайтда, уни очиқдан очиқ “сотқин” деб эълон қилган оз сонли ёзувчилар ичидаги Эркин Воҳид, Гулчеҳра Нурилла, Юсуф Жумалар қаторида Жамол Камол ҳам бўлган.

Аммо, шоир Шукруллодан фарқли равишда, бу киши мутлақо кўпчилик ўзбек ёзувчилари каби, ўта принципсиз эканлигини кўп марта кўрсатган. Уни 1990 йилнинг ёз ойларида шекилли, турк ёзувчилари Туркияга таклиф қилишди. Совет замонида юрт ташқарсига чиқиш визаси бериш КГБнинг қўлида эканлигинини жуда яхши билган у киши “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлатнинг олига келиб, уни “Бирлик” Марказий Кенгаши аъзолигидан чиқаришни сўради. Аммо, Туркияга бориб келгандан кейин шундай деди: “Туркияда яшовчи фақат ўзбекларгина эмас, турк зиёлиларининг мутлақо кўпчилиги “Бирлик” қилаётган ишларидан қойил қолаётганларини кўриб, мен ўзим ҳам “Бирлик” аъзоси эканлигимнги уларга айтдим ва “Бирлик” аъзоси бўлиб қолавераман”. Бу ерда имккинчи марта “аммо" дейишига мажбурмиз, аммо но илож.

Хуллас, аммо, 1991 йилнинг бошларидан Жамол Камол яна ўзгаришга бошлади, мустақиллик учун курашаётганимизни ҳам унутиб, ҳатто СССРни сақлаб қолиш кераклиги ҳақида гапирабошлади. Бироздан кейин маълум бўлдики, ҳаромий Ислом Карим у билан учрашибди ва Одил Ёқубнинг ўрнига айнан уни Ёзувчилар Уюшмасига раис қилиш ҳақида ваъда берибди. Бир неча ойдан кейин айнан шундай бўлди, Жамол Камол Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасига раис этиб тайинланди. Ҳа, айнан ТАЙИНЛАНДИ, ёлғондакам сайловлар ҳақида гапириб ўтришнинг ҳам кераги йўқ. Шу билан собиқ “Бирлик”чи, ростакм миллатчи бўлган Жамол Камол ҳаромий Ислом Карим каби “Бирлик”нинг бош душманларидан бирига айланди ва КГБнинг хизматига ўтди.

Шундай ҳаромий Жамол Камол энди ўзига ўхшаган ҳаромий Салой Мадамин ҳақидаги хатга имзо чеккани ғоят табиийдир. Бундай нарсанинг ижобий томони ҳам бор. Энди бу икки шоир ҳар томонлама ҳамтовоқ эканлиги яна бир марта исботланибди.

Хулоса қилиб айтиш керакки, 400 нафар аҳмоқ - Ўзбекистонда тожиклар режими ўрнатишда КГБ ва Ислом Каримга хизмат қилган, ватанимиз ва миллатимизнинг ҳозирги аянчли аҳволда қолишига қўлидан келганча ҳисса қўшган бошхоин Салой Мадаминни қўллаб-қувватлловчи хатни имзолаганининг ҳеч қандай аҳамитяти йўқ. Чунки, қарор МХХнинг раҳбарияти ўтирган Лубянкада қабул қилинади.

Лубянка “Бирлик” ва унингг лидери Абдураҳим Пўлатдан қанчалик қўрқиши аввалдан маълум. Аммо, замон ўзгармоқда, Лубянка ҳам Абдураҳим Пўлат яшаётган АҚШга қараб иш қилишга мажбур. Кўрамиз, Лубянка Шавкат Мирзиёга ҳаромий Салой Мадаминни Ўзбекистонга қайтишига йўл бериш масаласида қандай буйруқ беради. Тахмин қилиш мумкинки, шу кунларда Москвага бориб келган Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил бу буйруқни олиб келган бўлса керак.