25 February 2018
10:37 - Ўзбекларни ўлимга олиб келган автобусдаги ёнғининг сабаби маълум бўлди. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан жавоб сўраш керак!
Қозоғистон Ички Ишлар Вазири Калмуханбет Касимовга асослениб тарқатилаётган хабарларга кўра, Чимкент-Самара автотрассасида ёниб кетган автобусда нима сабабдан ёнғин чиққани аниқланибди. Вазирнинг айтишча, Чимкент-Самара автотрассасининг 1068-чи километрида техник носозлик туфайли автобус тўхттаб қолган. Ҳайдовчилар фавқулодда ҳолатлар хизматига хабар бермасадан, автобус ичини оловли лампа билан иситишга бошлаганлар ва эҳтиётсизликдан тўкилган бензин туфайли катта ёнгин чиққан.

Техник муаммалари бўлган транспорт воситасини ишлатиш ва ишлатиш қоидаларини бузиш натижасида иккидан кўпроқ кишининг ҳалок бўлиши воқеаси бўйича тергов ишлари давом этмоқда, 3 ҳайдовчи бу иш доирасида ушланган, дебди қозоқларнингн вазири.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 18 январда Ўзбекистондан Россияга бир бурда нонга пул топиш учун кетаётган ватандошларимиз билан тўла автобус Қозоғистоннинг Оқтебе вилоятида ёниб кетиши натижасида 52 нафар ўзбек тириклайин ёниб ҳалок бўлган эди.

Табиий, ёнғин билан боғлиқ бўлган воқеаларни ўрганиш ва айбдорларни жазолаш қозоқларнинг иши. Аммо, сони миллион атрофида бўлган ўзбеклар бир бурда нонга пул топиш учун Россияга бориб ишлашга мажбур бўлаётганининг асосий сабабчиси - Ўзбекистоннни шу аҳволга солган Ислом Карим ва ҳозир уни “отам” деб унинг ишини давом эттираётган, президент бўлишдан аввал 13 йил Бош вазир лавозимида ўтирган Шавкат Мизиёдир.

Ўзбекистонни ўта ғариб иқтисодий аҳволдан олиб чиқиш учун жиддий ишлар қилмаётган Шавкат Мирзиё “Бирлик” Партияси ва Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиянинг бу даҳшатли ҳалокатда ўлган ватандошларимизнинг хотираси учун 3 кунлик умумдавлат мотами эълон қилиш таклифига ҳам эътибор бергани йўқ.

Ўзбеклар, кўзингизни очинг, Ўзбекистон давлати ва Ўзбек миллатининг аянчли аҳволига эътибор бермаётган бундай президент билан на ватаннинг, на миллатнинг келаги йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан давлат ва миллат олдидаги вазифаларини бажаришни талаб қилиш керак. Бошқа йўл йўқ.