Кундалик хабарлар - 23 April 2014

  • 21:11Қозоқ чегарачилари 280 килограмм тошбақаларимизни тутиб қолишди

    Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизмати ходимлари Ўзбекистондан олиб кетилаётган 280 килограмм тошбақани ушлашган. Еттита қопга жойлаштирилган тошбақалар Ўзбекистон чегара постларидан эсон-омон ўтиб, Қозоғистонга қўлга тушгани қизиқ. Мамлакат “Қизил китоб”ига киритилган бу турдаги жониворлар Россия ва Европа ресторанларининг хўрандалари учун олиб кетилаётганди. Бу борада тегишли тергов ва суриштирувлар олиб бошланган.

  • 20:36Россияда тутилган ўзбекистонлик ўрис жиноятчи экстрадация қилинади

    Россия Федерациясининг прокуратураси маълум қилишича, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 2013 йилда Тошкент вилоятида содир этилган босқинчилик жинояти учун қидирилаётган ўзимизнинг фуқаро Павел Мартиненкога нисбатан экстрадицион текширув ўтказилган. Мартиненко дастлабки тергов органларидан қочиб юргани сабабли унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган ҳамда суд уни қамоққа олиш қарорини чиқарган экан. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 2014 йилнинг январ...

  • 19:32Тошкент марказида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор

    Бундан бир соатча аввал, аниқроғи, 18.10 да пойтахтнинг "Лабзак" бизнес маркази 1-қаватида кучли портлаш содир бўлди. Натижада бинонинг икки қавати бутунлай вайрон бўлиб, қурбонлар борлиги айтилмоқда. Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар бўлими ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Расмийлар портлаш оқибатида 4 кишининг жароҳат олганини таъкидламоқда, аммо воқеа шоҳидлари қурбонлар борлигини айтяпти. Портлаш натижасида бизнес марказ б...

  • 17:40Қозоғистонга чет элдан кўчиб келган қозоқлар учун фуқаролик олиш осонлаштирилди, ўзбекларни сиқиб чиқариш тезлаштирилса керак

    Бу давлатнинг расмий хабар агентлиги “Казинформ” - Меҳнат ва Ижтимоий Ҳимоя вазири Тамара Дуйсеновага асосланиб хабар қилишича, чет эллардан Қозоғистонга кўчиб келаётган қозоқларнинг фуқаролик олиш масалари билан боғлиқ бўлган “Аҳолининг миграцияси ҳақида” номли қонун қайта кўриб чиқилибди ва фуқаролик олиш осонлаштирилибди. Масалан, Қозоғистонга кўчиб келган қозоққа авваллари 4 йил вақтинча яшаш ҳаққи берилиб, ана ундан кейин фуқаролик олиш учун 3 йил яшаши керак экан. ...

22 April 2014
  • 22:17АҚШ Вице-президенти Жозеф Байден Киевга келди

    Жозеф Байден Украинадаги воқеалар туфайли АҚШ бу мамлакатни тўла қўллаб-қувватлашини очиқча кўрсатиш учун Киевга келиши 10 кунча аввал маълум бўлган эди. У бугун Киевга келди, ва маҳаллий ахборот воситаларининг хабарига кўра, Украина раҳабарлари билан учрашувларни бошлади. У Украина Бош вазири Арсений Яценюк билан учрашганда “Биз ҳеч қачон руслар тарафидан Қримнинг босиб олинишини тан олмаймиз. Жаҳондаги биронта миллат бошқа мамлакатга таҳдид қилмаслиги керак” дебди. Айни замонда у Россия...

  • 21:26Сенсация: Қримтатарларининг миллий лидери Мустафа Жамилўғлига ватанига кириш 5 йилга таъқиқланди

    Сталин томонидан Қримдан депортация қилинган қримтатарлари узоқ йиллар давом этган курашдан кейин ўз ерларига қайтиш ҳуқуқини олган эдилар. Мана энди, руслар бу ярим оролни босиб олдилар, Владимир Путин эса, Сталиннинг йўлидан кетмоқчи. Бу ерда Путинни тилга олишимиз тасодифан эмас. Чунки, аслида, Мустафа Жамилўғлига Россияга кириш 5 йилга таъқиқланди, Қрим ҳозир Россиянинг бир қисмими, демак, у Қримга ҳам киролмайди. Аввалги хабарларимиздан маълумки, руслар феълан Қримдаги ҳокимиятни қўлга ол...

  • 20:48Бухорода одамларнинг ер участкалари бузилмоқда

    Бухоро вилояти Олот туманида фуқароларнинг ер участкалари тортиб олинмоқда. Аҳолига 22 йил аввал берилган ва шу муддат мобайнида улар томонидан фойдаланилиб келинган ерлар давлат ҳисобига қайтарилмоқда. Бу ҳақда Олот туманида яшовчи фуқаро Зулайҳо Қурбонова маълум қилди. Унга кўра, маҳаллий ҳокимият одамлар норозилигини бостириш учун миршаблар гуруҳларини ташлаган. Масалан, Олот туманининг Давлатбой қишлоғида истиқомат қилувчи аҳолининг томорқа ерларига 17 апрель куни трактор солинган. Туман ...

  • 20:15Ўзбекистон делагацияси Бангладешга боради, Ислом Карим ҳам инидан чиқиб кўп жойларга бориши зарур

    Ўзбеклар делегацияси Бангладешга боришини шу мамлакатда чоп қилинадиган The Daily Star газетасидан билдик. Газетанинг ёзишича, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси мазкур мамлакат Бош вазири Шайх Хасин, Ташқи ишлар вазири Шаҳриёр Аълам, Савдо вазири Тофаил Аҳмад ва бошқа расмий шахслар билан учрашади ва савдо-иқтисодий алоқаларга оид масалаларни муҳокама қилади. Шунингдек, кун тартибидаги асосий масалалардан бири бу...

  • 17:42Қирғизистон ўзбеклари ўз она тилида имтиҳон ҳам топшира олмайдиган ҳолга туширилди

    Бу ҳақда Қирғизистон Маориф ва Фан вазирлиги маълум қилди. Вазирликка кўра, 2014 йилда тест имтихонлари ўзбек тилида олинмайди. Ҳолбуки, 2006 йилдан бери ҳукуматнинг Умумреспублика тестлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ, тест имтиҳонлари рус ва қирғиз тилидан ташқари кўпчиликни ташкил этувчи миллатлар тилида ҳам топшириб келинарди. Бугунги кунда Қирғизистондаги ўзбек мактабларида 122 минг 200 нафар ўқувчи таҳсил олишини инобатга олганда ўзбекларнинг ўз она тилида имтиҳон топширишга ҳақи бор...

  • 16:28Оренбургдан мудҳиш хабар: юртдошимизни девор босиб ўлдирди

    Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Оренбург шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилганини хабар қилди. Тергов қўмитасининг Оренбург шаҳар бўлими кеча эълон қилган маълумотга кўра, уч кишидан иборат бригада бино деворини бузаётган пайтда иккинчи қаватдаги деворнинг бир қисми қулаб, 21 ёшдаги навқирон ҳамюртимизни босиб қолган. Исми очиқланмаётган мардикоримизнинг жасади суд-тиббий текшируви ўтказиш учун моргга юборилган. Ўзбекистонда миллат масалалари б...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону