Кундалик хабарлар - 27 April 2014

  • 22:50Татаристон, Туркия ва Туркманистон президентлари Ашхободда От байрамига қатнашдилар

    Туркманистонга расмий ташриф билан келган Туркия Президенти Абдуллоҳ Гул мезбон Қурбонгули Бердимуҳаммад ва нима учундир бу ерга келган Татаристон Президенти Рустам Миннихан билан биргаликда (улар расмда) бугун Ашхободда ўтказилган от байрамида иштирок этишди. Стадионда ўтказилган байрам тантаналарида турли от ўйинлари кўрсатилган. Ўзбекистон билан биргаликда дунёнинг энг ёмон 10 та диктаторлик мамлакатлари рўйхатига кирган Туркманистонда бундай танатаналар ўтказилишининг маълум бир мантиғ...

  • 20:05Украина жанубида ишлар чатоқ, у ерлар Россиянинг қўлига ўтиб бўлганга ўхшайди, ўзбекларга нима?

    Кўринишидан, Россия Украинада шу каби воқелар бўлишини аввалдан тахмин қилиб, йиллардан бери жанубдаги вилоятларда қуролланган яширин отрядлар тузиб тайёрлаб қўйган, ҳозир улар ҳокимиятни қўлга олмоқдалар. Ёки, Россия охирги ойлар ичида Украинага чегара орқали ўзининг жанговор отрядларини сиздириб олган ва айнан улар маҳаллий руслар ичидаги ўз одамлари панасида ҳокимиятни қўлга олмадилар. Кеча Украина Ички ишлар вазирлигининг қўшинлари Славянск шаҳридаги федералист-террористлар қурган бир неч...

  • 15:30Ўзбекистон банкларининг активлари $19,3 млрд, Қозоғистонникидан бор-йўғи 4,2 баравар кам

    Банкнинг активи, қўполроқ қилиб айтсак, унинг пул билан ўлчаса бўладиган ҳамма бойлигидир. “Ҳаракат” Агентлигининг мухбирлари Ўзбекистондаги ҳамма нарсани ёмон қилиб кўриш одатлардан келиб чиқиб бўлса керак, мамлакатимизда замонавий банк системаси феълан йўқлигини мунтазам ёзиб келишади. Ўзларича муҳим бир факт сифатиа Ўзбекистондаги банкларнинг умумий устав капитали Қозоғистонникидан 10 баравар камлигини ҳам айтишганди. Мана уларнинг ғаламислик руҳидаги яна бир янгиликлари. Ўзбе...

  • 12:08Нурсултон Назарбой Москва Давлат Университетида лекция ўқиб, Евросиё Олий Иқтисодий Кенгашида иштирок этмоқчи, Ислом Карим нима қилган бўларди?

    Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой 28 апрель куни Москва Давлат Университетида евросиё интеграцияси ҳақида лекция ўқийди, 29 апрелда эса, Россия ва Белорусия раҳбарлари билан Евросиё Олий Иқтисодий Кенгашининг мажлисини ўтказади, дейилади Казинформ агентлигининг кеча тарқатилган қисқа хабарида. 21 аср интеграцион жараёнлар ва глобаллaшув асри, дейди мухбиримиз. Демак, Нурсултон Назарбой Қозоғистоннинг шу жараёнлар ичидаги роли ва ўзи шу жараёнларни чуқурлаштириш йўлида қилаётган ишлари ҳа...

26 April 2014
  • 15:05Катта воқеа: Ислом Карим Оқ Сарой инидан чиқиб, Устюрт газкимё комплексини кўришга келибди

    Жаҳон мамлакатлари президентларининг амалий фаолияти кунига камида бир нечта марта муҳим хабарларга асос бўлади. Ислом Карим эса, тахминан ҳафтада бир марта наркотиклар ёрдамида шиширилиб, одам шаклига келтирилгандан кейин, у ер бу ерда пайдо бўлади. У кеча Қорақалпоғистонда қурилаётган Устюрт газкимё комплекси қурилишини кўриш учун бу ерга келгани, маҳаллий ахборот воситалари томонидан бугун хабар қилинди. Хабарчиликнинг аҳволига қаранг. Бу сафар яхшироқ тайёрлашолмаган шекилли, расмда кўрини...

  • 08:08Украина ҳужумга ўтаётганга, Россия чекинаётганга ўхшайди, Ўзбекистонда ҳам турли “ўхшайдилар” бор

    Украинада бўлаётган воқеаларни баҳолаш учун “ўхшайди” дейишдан бошқа нарса дейиш қийин. Чунки, асл воқеаларнинг моҳиятини расмий хабарлардан ҳам тушуниб бўлмайди. Икки кун аввал Украина Ички вазирлигига оид қўшинлар Украина жунубидаги воқеаларнинг марказига айланган Славянскда федералист-террористлар қурган блокпостларнинг учтасини йўқ қилдилар, беш террористни ўлдирдилар. Аммо, Россия қўшинлари Украина чегараси ёнида гўёки ҳарбий машғулотлар учун оёққа турганларида, Украина тарафи Славянскда...

  • 07:22Филистинлик ФАТХ ва ХАМАС биргаликда ҳукумат қурмоқчи, жорийдаги Бош вазир истеъфога кетди

    Маълумки, мустақил Филистин давлати қуриш ниятида бўлган бу икки ташкилот узоқ йиллардан бери бири-бири билан душманлик позициясида турар эди. Ғарб тарафидан террористик деб тан олинган ХАМАС (Филистин Исломий Ҳаракат) Ғазода ҳукумронлик қилаёган бўлса, Филистиннинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳили деб аталадиган қисмида ФАТХ (Филистин Озод Ватан Ҳаракати) ҳукмрон эди. Аммо, Ғарб давлатлари Филистин давлатининг, тўғрироғи автонмиясининг раҳбари сифатида, 1988 йили террористик актлардан воз кечган...

  • 02:27Ислом террористлари мазҳаблар ораси урушдан бошқа нарсага қодир эмаслар: Суннийлар Боғдодда 31 нафар шиани ўлдирдилар

    Ҳа, ростдан ҳам шундай, ислом террористлари Исроилда ҳам, АҚШда ҳам, бошқа Ғарб мамлакатларида ҳам, шундай исканжага олиндиларки, бирон ерда ўзлари билан 1-2 кишини ўлдиришдан бошқа ҳеч нарса қилолмайдилар. Нимадир қилиш керак, мана улар мазҳаблар ораси урушга ўтиб кетганларига анча вақт бўлди. Покистонда бўлсин, Ироқда бўлсин, Ливанда ёки бошқа жойда бўлсин, бошқа мазҳаб вакилларини қирғин қилиш одат тусига кирмоқда. Мана яна бир даҳшатли воқеа содир бўлди. Жаҳон ахборот агентликлари кеча...

  • 02:18Мақсад Путинга шапалоқ уриш бўлса, АҚШ янги элчи танлаш йўли билан ҳам буни қилади

    Машҳур New York Times газетасининг 20 апрелдаги сонида айтилишича, Барак Обама ҳукумати Россияга кимни элчи қилиб юбориш хусусида бир қарога келиб бўлди ҳисоб. Янги бўладиган элчининг исми - Жон Теффт. Ҳали унинг номзоди тасдиқланиш учун Конгрессга юборилмаган, аммо шундай бўлиши аниққа ўхшамоқда. Сочидаги Олимпиада ўйинларидан кейин Москвадан қайтган собиқ элчи Макл Макфол ўрнига Жон Теффтнинг жўнатилиши Москвага ёқмаслиги, бу нарса Россия Президенти Путинга шапалоқдек бўлишини ҳамма тушунди...

  • 01:51Ўзбекнинг ҳаромийлари АҚШнинг Муқаддас Луис шаҳрини ҳам ҳаром қилиш ниятида

    Халқимизда “Подани шер бошқарса - шерлар, эшак бошқарса - эшаклар подаси бўлади” деган нақл бор. Ана шу ибора бирор жамоа раҳбари ёки лидерига нисбат бериб айтилган. Демак, лидер ҳаромий бўлса, ўз атрофига ўзига ўхшаган ҳаромийларни тўплайди. Эшитишимизча, “Бирдамлик” деган ҳаракатми, ташкилотми, хуллас сиёсий хунаса Баҳодир Чориев бошлиқ ака-укалардан иборат гуруҳ АҚШнинг Миссури штатидаги Сент Луис шаҳрида ўз ташкилотининг 10 йиллик тўйи ва қурултойини ўтказишга қарор берибди. Қарор шу йилн...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону