22 April 2014
16:28 - Оренбургдан мудҳиш хабар: юртдошимизни девор босиб ўлдирди
Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Оренбург шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилганини хабар қилди. Тергов қўмитасининг Оренбург шаҳар бўлими кеча эълон қилган маълумотга кўра, уч кишидан иборат бригада бино деворини бузаётган пайтда иккинчи қаватдаги деворнинг бир қисми қулаб, 21 ёшдаги навқирон ҳамюртимизни босиб қолган.

Исми очиқланмаётган мардикоримизнинг жасади суд-тиббий текшируви ўтказиш учун моргга юборилган. Ўзбекистонда миллат масалалари билан қизиқишини айтишдан тоймайдиган Саййёд.Уз сингари интернет нашрлари эса бу аянчли ва бошқа миллат ҳамда давлат тақдири билан боғлиқ бўлган муҳум маълумотларни халққа етказиш ўрнига масхарабозлик билан шуғулланадилар, масалан, хонандалар ўртасида варрак ўйини ташкил қилингани ҳақида хабар тарқатадилар.