22 April 2014
17:42 - Қирғизистон ўзбеклари ўз она тилида имтиҳон ҳам топшира олмайдиган ҳолга туширилди
Бу ҳақда Қирғизистон Маориф ва Фан вазирлиги маълум қилди. Вазирликка кўра, 2014 йилда тест имтихонлари ўзбек тилида олинмайди. Ҳолбуки, 2006 йилдан бери ҳукуматнинг Умумреспублика тестлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ, тест имтиҳонлари рус ва қирғиз тилидан ташқари кўпчиликни ташкил этувчи миллатлар тилида ҳам топшириб келинарди.

Бугунги кунда Қирғизистондаги ўзбек мактабларида 122 минг 200 нафар ўқувчи таҳсил олишини инобатга олганда ўзбекларнинг ўз она тилида имтиҳон топширишга ҳақи бор. Қирғизистонлик сиёсатчи Шамшибек Медетбековнинг таъкидича, Қирғизистонда ўзбек мактаблари битирувчиларига мамлакат Олий ўқув юртларига кириш ҳуқуқини берувчи Умумреспублика тест имтихонини ўз она тилларида топшириш бекор қилинганини “аксиконституциявий ҳаракат”дир.

Тўғрисини айтса, бу хабарнинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Аксинча, миллатмизнинг жаҳондаги аҳволини кўрсатувчи яна бир фактдир, холос. Ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан иш йўқ ўзбекларга ҳамма тупурмоқда. Қирғизлар ҳам.

Фақат “Бирлик” ва “Ҳаракат” айтаётгандек, аввал миллатни қайта миллат қилмасак, келажагимиз йўқдир. Миллат сифатини тиклагандан кейингина, ўзбеклар яшайдиган ҳудудларни Ўзбекистонга қўшиб олиш ёки миллий автономиялар тузиш йўли билан аҳволни тузатиш мумкин.