Кундалик хабарлар - 29 April 2014

  • 20:17Сенсация: Туркия Бош вазири Фатхулла Гуленни экстрадиция қилишни АҚШдан сўрамоқчи

    Reuters агентлигининг бугунги хабарига кўра, кеча Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон АҚШдаги ҳар ким ҳам танийвермайдиган PBS телеканалига берган интервьюсида АҚШ ҳукуматидан Туркиядан қочиб, бу мамлакатда из ихтиёри билан яшаётган Фатхулла Гуленни ушлаб беришларини сўраш ниятида эканлигини айтибди. Анчагина мавҳум бўлган бу ният катта акс-садо беришга бошлаганининг сабаби – аввал исломчиларнинг машҳур “нурчилар” оқимининг лидери бўлган Фатхулла Гулен ҳозир ўзининг мустақил “фатхуллачилар” ҳарак...

  • 14:06Нурсултон Назарбой “ХХI аср буюк ва фаровон Евросиёнинг юзйиллиги” бўлишини гапирмоқда, Ўзбекистоннинг ўрни қаерда?

    Кеча Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Москва Давлат Университетининг ўқитувчилари ва талабалари олдида “Евросиё Иттифоқи ғоясидан - евросиё интеграциясининг янги уфқларига” номли лекция ўқигани Қозоғистоннинг давлат ахборот агентлиги - Казинформ тарафидан хабар қилинди ва лекциянинг тўла матни эълон қилинди. Ўз лекциясининг асосий қисмини “20 йил аввал шу Университет деворлари ичида биринчи бўлиб Евросиё Иқтисодий Иттифоқи тузиш ғоясини таклиф қилган эдим” сўзлари билан бошлаган Қозо...

  • 01:10Хитой раҳбари биринчи марта Уйғуристонга келиб кетибди

    Хитой Халқ Республикасининг раиси Си Цзиньпин, президенти деса ҳам бўлади, бу лавозимга ўтиргандан бери биринчи марта расмий номи Шинжон-Уйғур автоном ўлкаси бўлган Уйғуристонга икки кунга (27-28 апрель) келиб кетибди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги Си Цзиньпиннинг сафаридан кейин хабар эълон қилди. Хабарга илова қилинган расмдан ва хабарнинг ўзидан тушунса бўладики, Си Цзиньпинни Уйғуристондаги аҳвол эмас, у ердаги миллий-озодлик ҳаракати хавотирга солмоқда. Қаранг, бу хабарга Хитой раҳбарининг ас...

28 April 2014
  • 19:27Ҳамма нарса “Бирлик” истаётгандек бўлмоқда, Ўзбекистон ТуркПАга кирмоқчи

    Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкаётгани, иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Ғарб давлатлдарини қўйиб туринг, Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 баравар орқада эканлигимизни, демак, бизда ўрача ойлик ҳам шунча пастлигини Ислом Карим режими ўзбеклардан сир сақлаб келарди. “Бирлик” Партияси бу рақамларни “Ҳаракат” Агентлиги саҳифаларида эълон қилгач, секин-аста бўлса ҳам, улар халқнинг қулоғига етиб бормоқда. Ҳеч қандай шубҳа йўқки, Ислом Карим режими ...

  • 18:39США наложили санкции на семь граждан России и 17 российских компаний

    В санкционный список США вошли, в частности, вице-премьер РФ Козак, глава Роснефти Сечин, первый замглавы администрации Кремля Володин, постпред президента Белавенцев, глава ФСО Муров, глава Ростеха Чемезов. Также включены компании Volga Group, Стройтрансгаз, СМП Банк, Трансойл. ВАШИНГТОН, 28 апр — РИА Новости. США ввели санкции против 7 граждан РФ и 17 компаний, заявил пресс-секретарь Белого дома Джей Карни. По его словам, санкции наложены из-за присоединения Крыма, которое США не признаю...

  • 17:46БМТдагилар аҳмоқ, аммо тезроқ кўзини очмаса, ўзбеклар ҳам шундай бўлиб қолаверади

    Бу хабарнинг сарлавҳаси “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат тарфидан ишлатиладиган “шок терапияси” усулида ёзилган. Ҳа, у ерда қўпол сўзлар бор, аммо ўзбек миллатининг аҳволи шунчалик аянчлики, назокатли сўзлар билан миллатни ҳозирги аҳволдан чиқариш учун юз йиллар керак, унгача эса миллат ўлиб бўлади. Хуллас, Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот агентликлари ҳеч қандай жиддий таҳлилсиз тарқатган хабарларига кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ривожланиш Дастури (русчасига Программы развития ООН –...

  • 16:19Кечагина ўткан кунларимиз: Ўқувчимизнинг Исломда ислоҳотлар хусусидаги мактубига "Ҳаракат"нинг жавоби

    Исми кўрсатилмаган ўқувчимиз: Азизларим, мен сизлардан ғоят миннатдорман. Жуда кўпчиликка Ҳаракат сайти ҳақида мен яхши хабар берганман. Аммо кўпинча сайтдаги ИСЛОМНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ, яъни ягона имон фарзини қолдириш фикридан сўнг кўпчилик "Э, бу сайт бўмайдикан" деябди. Шахсан бу ислоҳ тўғри фикр, аммо фикр муалифи қорамоллардан камида 2 юз йил олдинда фикрламоқда. Менимча исломга таалуқли ҳар бир сўзни сайтдан учириш лозим. Зероки ЎЗТВда Ҳаракатни исломий тўда демасин. RESPECT. "Ҳаракат": Аввалом...

  • 15:38Украинадаги воқеалар туфайли бироз унутилган Башар Асад яна президент бўлмоқчи

    Бир йилча аввал дунёнинг диққат марказида Сурия ва унинг атрофида бўлаётган воқеалар турарди. Суриянинг аввалги диктатори Ҳафез Асад 2000 йилда ўлгандан кейин унинг ўрнини нодемократик сайловлар воситасида сал кам 100 фоиз овоз билан ўғли Башар Асад эгаллаб олганди. Араб баҳори воқеаларидан кейин Сурия Россияниннг Араб дунёсидаги ягона дўсти бўлиб қолгани сабабли, у руслар тарафидан қўллаб-қувватланарди. Ғарб дунёси эса, бу диктаторга қарши бўлган турли-туман гуруҳларни қўллаб-қувватлади. Вл...

  • 08:02МДҲдаги пойтахтлар ичида энг кам ўртача ойлик Тошкентда эди, бу йилги рўйхатда Ўзбекистон умуман йўқ

    МДҲ Статистика комитети бу ташкилотга аъзо давлатларда, хусусан, уларнинг пойтахтларида ўртча ойлик қанча эканлигини ҳар йили эълон қилиб боради. 2012 йилнинг натижалари бўйича Тошкентда ўртача ойлик ҳаммадан кам – 120 доллар эди. Масалан, Москва ва Остонда – 1,5 минг ва 1 минг доллар атрофида бўлган. Бу йилнинг натижаларига кўра, Москва ва Остонада ўртача ойлик тахминан аввалги йилдагилек, охирги ўринларда Душанбе (($200), Бишкек ($287) бўлибди. Тошкент эса рўйхатда умуман йўқ. 20...

  • 07:14Қизиқ: Эрон янги пойтахт танламади, аммо эскисидан кўчиш режасини қонунлаштирилмоқчи

    Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Президент Ҳасан Рухоний пойтахтни Техрондан кўчириш ғоясини қўллаб-қувватлашини билдирибди. Аслида, бу ғоя аввалги Президент Маҳмуд Аҳмединажод замонида кўтарилган ва пойтахтнии кўчириш принциплари ҳақидаги қонун лойҳаси ҳали парламент тарафидан тасдиқланмаган бўлса ҳам, биринчи эшитишда маъқулланган эди. Келаси ҳафта парламент бу қонун лойиҳасини яна муҳокама қилмоқчи. Қизиғи шундаки, сейсмих хавфли зонада жойлашган Техрондан пойтахтн...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону