23 April 2014
17:40 - Қозоғистонга чет элдан кўчиб келган қозоқлар учун фуқаролик олиш осонлаштирилди, ўзбекларни сиқиб чиқариш тезлаштирилса керак

Бу давлатнинг расмий хабар агентлиги “Казинформ” - Меҳнат ва Ижтимоий Ҳимоя вазири Тамара Дуйсеновага асосланиб хабар қилишича, чет эллардан Қозоғистонга кўчиб келаётган қозоқларнинг фуқаролик олиш масалари билан боғлиқ бўлган “Аҳолининг миграцияси ҳақида” номли қонун қайта кўриб чиқилибди ва фуқаролик олиш осонлаштирилибди.

Масалан, Қозоғистонга кўчиб келган қозоққа авваллари 4 йил вақтинча яшаш ҳаққи берилиб, ана ундан кейин фуқаролик олиш учун 3 йил яшаши керак экан. Демак, фуқаролик олиш учун 7 йил кетар эди. Ҳозир буни бир йилга туширишибди.

Қонун қачон, қандай қилиб ва нима мақсадда қайта кўриб чиқилгани айтилмаган бўлса ҳам тахмин қилиш қийин эмаски, Украинанинг руслар кўпчиликни ёки аҳолининг катта қисмини ташкил қилувчи вилоятларида сепаратистлик ҳаракатлар авж олаётгани қозоқларни ҳам ташвишга солган. Чунки, қозоқлар ўз мамлакатларида аҳолининг тахминан 60 фоизини ташкил қиладлар.

Қозоқларнинг ташвиши ва бу масалада қилаётган қадамлари уларнинг иши. Аммо, хабарда келтирилаётган баъзи факт ва рақамлар ўзбекларнинг ҳам ўйлантириб қўйиши керак.

1991 йилдан бери Қозоғистонга 944 минг қозоқ кўчиб келибди, уларни оралман дейишади. Оралманлар ҳозир мамлакат аҳолисининг 5,5 фоизини ташкил қилишади. Янги келган оралман қаерда яшаш кераклигини шу пайтгача ҳукумат белгилар экан. Шу пайтгача келган оралманларнинг 21,2 фоизи ҳукуматнгинг қарори билан маркази Чимкент бўлган Жанубий Қозоғистон вилоятига, 16 фоизи Олмота, 12,9 фоизи Мангистай ва 9,4 фоизи Жамбул вилоятига жойлайштирилган.

Кўриниб турибдики, мамлакат шимолида ўзлаштирилиши керак бўлган жуда катта ерлар бўлишига қарамасдан, оралманларнинг энг катта қисми ўзбеклар яшайдиган Чимкент ва Авлиёота атрофига жойлаштирилган. Қаранг-а, зичлиги энг катта бўлган Чимкент ва артофига оралманларнинг бешдан бири жойлаштирилибди!!

Бу тасодифанми? Йўқ, қозоқларнинг бу ҳудудлардан ўзбекларни сиқиб чиқариш сиёсатининг бир парчасидир.

Аслида, ўзбекларни сиқиб чиқариш сиёсатини қозоқлар СССР замонида ҳам олиб борардилар. Айнан, шу сиёсат натижасида, руслар келмасдан олидин аҳолисининг 95 фоиздан кўпи ўзбеклар бўлган ҳозирги Қозоғистоннинг жанубий қисмида ўзбеклар озчиликка айлантирилган.

Украина воқеаларидан ташвишга тушган Қозоғистон раҳабрияти қозоғистонлик ўзбекларни бутунлай сиқиб чиқариш устида ишлашни жадаллаштириётганига шубҳа йўқ. Аммо, дунёнинг ҳамма бурчагида бўлгани каби, Қозоғистонда ҳам уюшмаган ўзбеклар бунга қаршилик қилолмаслар ҳам керак. Чунки уларда миллий ғурур, миллий манфаат деган тушунчлар қолмаган. Уларнинг бирдан бир ғами – ош ейиш ва туалетга ўз вақтида бориш.

Хуллас, подага айлантирилган ўзбекларни қайтдан миллат қилиш, уларнинг миллий ғурурини уйғотиш ва миллат манфаатлари ҳақида ўйлашга ўргатиш - асосий вазифамиз бўлиб қолаверади.