22 April 2014
22:17 - АҚШ Вице-президенти Жозеф Байден Киевга келди
Жозеф Байден Украинадаги воқеалар туфайли АҚШ бу мамлакатни тўла қўллаб-қувватлашини очиқча кўрсатиш учун Киевга келиши 10 кунча аввал маълум бўлган эди. У бугун Киевга келди, ва маҳаллий ахборот воситаларининг хабарига кўра, Украина раҳабарлари билан учрашувларни бошлади.

У Украина Бош вазири Арсений Яценюк билан учрашганда “Биз ҳеч қачон руслар тарафидан Қримнинг босиб олинишини тан олмаймиз. Жаҳондаги биронта миллат бошқа мамлакатга таҳдид қилмаслиги керак” дебди.

Айни замонда у Россияни Украинадаги сепаратист-федералистларни қўллаб-қувватламасликка ҳам чақирган.

Жозеф Байден Халқаро Валюта Фонди Украинага кўп миллардли қарзлар бериши масаласида ҳам АҚШ ёрдамчи бўлишини билдирибди.

Ростдан ҳам, АҚШ Вице-президентининг Киевга келиши - Путинга шапалоқ уришдек муҳим ва катта воқеадир, дейди мухбиримиз.