23 April 2014
19:32 - Тошкент марказида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор
Бундан бир соатча аввал, аниқроғи, 18.10 да пойтахтнинг "Лабзак" бизнес маркази 1-қаватида кучли портлаш содир бўлди. Натижада бинонинг икки қавати бутунлай вайрон бўлиб, қурбонлар борлиги айтилмоқда. Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар бўлими ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Расмийлар портлаш оқибатида 4 кишининг жароҳат олганини таъкидламоқда, аммо воқеа шоҳидлари қурбонлар борлигини айтяпти.

Портлаш натижасида бизнес марказ биносига қаттиқ шикаст етган. Ҳодиса рўй берган бино ва унинг атрофида одамлар эвакуация қилинмоқда. Портлашнинг «Asia alliance bank» шаҳобчаси жойлашган хонадан чиққани айтилмоқда.

Расм исми кўрсатилмаган ўқувчимиз тарафидан юборилган.