Кундалик хабарлар - 26 July 2017

25 July 2017
  • 18:40Борис Немцовнинг қотили жазолангани, аммо уни ўлдириш топшириғи берганлар топилмагани ҳақида

    Маълумки, Россия демократик мухолифатининг лидерларидан бири Борис Немцов 2015 йил 27 февраль куни маҳаллий вақт билан ярим кечасига яқин Москванинг марказида, Кремлнинг биқинидаги кўприкда орқасидан бир неча марта ўқ отиб ўлдирилган эди. “Ҳаракат” Агентлиги бу қотиллик ҳақида хабар берар экан, шундай таҳлил берган эди: “Албатта, ҳозир фол очиш вақти эмас, аммо тахмин қилиш мумкинки, бу қотиллик Россия Президенти Владимир Путиннинг топшириғи билан, ҳаммани яна ҳам кўпроқ қўрқ...

  • 11:45Абдураҳим Пўлат: Фейсбукдаги “Ислом дини – тинчлик дини” саҳифаси менинг таклифим билан номини ўзгартирибди, аммо бу ҳам ҳали етарсиз

    Менга Фейсбукдан “Саман Ҳусан «Ислом дини – тинчлик дини» саҳифасининг номини «Ислом дини» деб ўзгартиргани” ҳақида билдириш келди. Мен аввалроқ бу саҳифанинг номи устидан кулган эдим ва қаердадир бу саҳифанинг номини “Ислом дини ислоҳотлар арафасида” деб ўзгартириш кераклигини, ақли бор мусулмонлар жаҳоннинг энг қашшоқ ва қолоқ қисми бўлиб қолган Ислом дунёсини бу аҳволдан олиб чиқиш устида ўйлашлари шартлигини ёзган эдим. Агар мусулмонлар ўз тақдирлари устида ўйлашга бошласалар, Ислом динида ф...

22 July 2017
  • 17:30Даҳшат: Мисрда Бош прокурорни ўлдиришда айбланган 28 кишига ўлим жазоси берилди, Ислом дунёси қон ичидан чиқоладими?

    Reuters Агентлиги ҳозиргина тарқатган хабарда айтилишича, жиноят ишлари бўйича Қоҳира суди бугун 28 кишига ўлим жазоси, яна 15 кишига 25 йилдан қамоқ жазоси берди. Улар 2015 йилнинг ёзида Қоҳирада бош прокурор Ҳишам Баракат ичида бўлган автомобилни портлатиб, уни ўлдирганликда айбланганлар. Миср расмийлари бу жиноят Мисрдаги “Мусулмон-қардошлар” ва Ғазодаги ХАМАС ташкилотларининг биргаликда ўтказган оперциясининг натижаси эканлигини айтмоқдалар. Хабарда айтилишича, Қоҳира суди бундай ҳукмн...

21 July 2017
  • 22:42Шавкат Мирзиё кўплаб амалдорларни ишдан олди

    Бугун Тошкент вилоятига сафари давомида президент Шавкат Мирзиё бир қатор амалдорларни ишдан бўшатди. Тўйтепа шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Ангрен ва Оҳангарон ҳокимлари Иброҳим Раҳмон ва Рустам Убайдулла лавозимларидан олиндилар. Шунингдек, Марказий Банкнинг Тошкент вилояти Бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Отамурод ва вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси раҳбари Ботир Аҳмад ҳам ишдан кетган. ...

  • 22:27Президентнинг Виртуал Қабулхонасига арзлар сони миллиондан ошди, демократия йўқ жойда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас

    Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига 1 миллионинчи мурожаат рўйхатга олинган. Афсуски, айрим мурожаатлар қуйи даражадаги ижрочилар томонидан лозим даражада тўлақонли ва сифатли кўриб чиқилмоқда деб айтиш қийин, деб ёзмоқда матбуот. Ҳар бир мурожаат назоратга олиниши эса янги тизимнинг энг эътиборли томонидир. Аммо, унутмайликки, Виртуал Қабулхона ва Халқ Қабулхоналари институтлари системаси, уларни ишлатувчи ...

  • 21:51Шавкат Мирзиё ижодкорларга Паркентда 50 та уй қуриб беради, бу – ижодкорларни сотиб олиш ҳаракати эмасми?

    Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг хабарига кўра, Президент Шавкат Мирзиё Паркентнинг сўлим гўшаларидан бирида ёзувчи ва шоирларга 50 та уй қуриб беришга кўрсатма берган. Ижод қилиши учун шароит яратиш зарур. Бунинг эвазига ёзувчиларнинг олдига эса янги асарлар ёзиш, етук шогирдлар етиштириш каби вазифалар қўйилибди. Адиблар учун 50 та уй қачон ва қайси маблағ ҳисобига қурилади, уйлар қандай критерийлардан келиб чиқиб берилади, уларнинг мулк шакли қандай бўлади, бу саволларга хабарларда жа...