Кундалик хабарлар - 18 July 2017

17 July 2017
  • 22:32Санкт Петербургда ҳамюртимиз ўз аёлини ўлдириб қўйди

    Санкт-Петербург шаҳар Адмиралтейский райони полиция бошқармаси расмийларига таяниб, politexpert.net нашрининг ёзишича, 16 июл соат 03.10 да Декабристлар кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирида 30 яшар Ўзбекистон фуқароси ўз хотинини ўлдириб қўйган. Маълум бўлишича, у ўзаро маиший жанжал чоғида ўзини тутолмаган ва 27 яшар рафиқасининг қотилига айланган. Энди у бутун умрини, ёки катта қисмини ўрис қамоғида ўтказади. Хабарда на эркакнинг, на ўлдирилган аёлнинг исмлари келтирилган.

  • 21:18Ўзбекистонда АҚШ долларининг ҳам реал, ҳам расмий курси ошди

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, долларнинг расмий курси ўтган ҳафтадаги кўрсаткичдан 27,97 сўмга қимматлаб, 4042,47 сўмни ташкил этди. Евро эса 44,38 сўмга ошиб, 4613,28 сўмга тенг бўлди. “Қора бозор”да АҚШ долларининг юзталиги 848 000 сўмдан сотилмоқда. Худди шу миқдордаги валютани саррофлар 843 000 сўмга харид қилишади. Ҳукуматнинг валюта конвертациялари билан боғлиқ гап-сўзлари чиққандан бери б...

  • 20:21Европа Иттифоқи Ўзбекистонга боғдорчиликни ривожлантиришда ёрдам бериши ҳақида битим имзоланди. Йўқдан кўра, борига шукурми?

    Бугун "Ўзбекистон - Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Брюсселга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил Европа Иттифоқи Комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Бош директорати раҳбари Стефано Мансервиси ва Европа ташқи фаолият хизматининг Бош котиби Ҳелга Шмидт билан учрашди. 14-июл куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг давоми сифатида томонларнинг ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга...

  • 19:49Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти жорий қилинади

    Ўзбекистон фуқароларида келаси йилдан бошлаб чет элга чиқиш учун алоҳида паспортлар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг бугун эълон қилинган Қарорида айтиб ўтилган. "Бир ой ичида чет элга чиқиш паспорти жорий қилиш бўйича аниқ таклифлар киритилсин. Таклифларда ушбу жараённинг аниқ босқичлари, техник шароитлари, молиявий харажатлари кўрсатилсин", - дейилган рус тилидаги ҳужжатда. Таклифлар Давлат Персоналлаштириш Маркази, Ички Ишлар Вазирлиги, Ташқи Ишлар Вазирлиги, Моли...

  • 19:06Наманганда туалетга тушган телефонни олмоқчи бўлган 3 эркак ҳалок бўлди

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Г.Мусабоеванинг Samsung Galaxy J7 телефони ҳожатхонага тушиб кетган. Мусабоеванинг уйида ишлаётган икки мардикор - А.Қирғизбоев ва О.Мурзалиев телефонни олиб чиқиш учун бирин-кетин ҳожатхона тубига нарвон ёрдамида тушишган ва оғир газдан заҳарланиб, ҳушдан кетишган. Хонадон ва телефон соҳибаси уларни қутқариш учун қишлоқ врачлик пунктидан дўхтир чақириб, уни ҳожатхонага ту...

  • 18:45Туркияда давлат тўнтариши қилишга уринувчилар устидан ғалабанинг бир йиллиги байрам қилинди, аммо Фавқулодда Ҳолат яна 3 ойга узатилди

    Туркияда 2016 йилнинг15 июлидан 16-чига ўтар кечаси уюштирилган давлат тўнтаришига уриниш мағлубиятга учрагач, бу мамлакатнинг парламенти, яъни Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) 2016 йил 21 июлда 3 ойлик Фавқулодда Ҳолат эълон қилиб, кейин фавқулодда ҳолат 3 марта узайтирилган эди. Бугун Туркия Буюк Миллат Мажлиси 19 июлда битадиган фавқулодда ҳолатни яна 3 ойга узайтирди. Фавқулодда Ҳолат ўтган йили Миллий Хавфсизлик Ташкилотининг тавсияси асосида Бош вазир Бинали Йилдирим тайёрлаган қонун лой...

  • 15:00Қизиқ: Испания қироли Фелипе VI Нурсултон Назарбойни Избелла Католик ордени билан мукофотлабди

    Қозоғистоннинг расмий давлат хабар агентлиги Казинформ Қозоғистонг Президентининг матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, бугун Остонада Испания парламентининг раиси Ана Пастор ўз мамлакатининг қироли Фелипе VI номидан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойга Изабелла Католик орденини топширибди. Қирол Фелипе VI нинг Нурсултон Назарбойга орден бериш ҳақидаги фармони қачон чиқарилгани айтилмаган. Нурсултон Назарбой ўз навбатида Фелипе VI ва Ану Пасторга юксак мукофот берилиши туфайли минн...

  • 02:11Даҳшат: ИШИДдан озод қилинган Мосул шаҳридаги туннелда 25 нафар ИШИДчи аёл қўлга олинибди

    Туркларнинг “Миллиёт” газетаси хабар беришича, шу кунларда ИШИДдан тозаланган Ироқдаги Мосул шаҳри туннеллардан бирида яшириниб ётган ва жонли бомба сифатида кийиниб олган 25 нафар аёл топилибди. Улардан 3 нафари Туркия, 5 нафари Германия, 3 нафари Россия, 2 нафари Канада фуқароси экан. Хабарда айтилмайди, аммо тахмин қилиш мумкинки, жонли бомбаларнинг қолган 12 нафари Ироқ фуқароси бўлса керак. Улар қўлга олинаётган пайтда нимага ўзларини портлатмаганлари ёки портлатишга улгурмаганлари хабарда ...

16 July 2017