Кундалик хабарлар - 07 August 2017
19:45Шавкат Мирзиё янги дам олиш қароргоҳига кўчиб ўтибди, унга янги қароргоҳлар нимага керак бўлиб қолди?
Турли ахборот воситаларии ўз манбаларига таяниб, хабар беришича, президент Шаваат Мирзиё 60 ёшга тўлган куни Тошкент вилоятининг Байтқўрғон қишлоғининг Кангли кўчасида қурилган янги дам олиш қароргоҳига кўчиб ўтган. Манбалари томонидан жўнатилган фотосуратлардан кўринишича, ҳозирда тўлиқ баланд девор билан ўраб олинган қароргоҳ бир неча гектарни эгаллаган. Резеденцияга Президент девони Ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбоспри, Шавкат Мирзиёнинг куёви Ойбек Турсун бошчилик қилмоқда. Қароргоҳнинг асос...
21:32Афғонистон жиҳодчилари яна Ўзбекистон чегаралари яқинида фаоллашмоқда, Абдурашид Дўстим қаерда?
Reuters Агентлиги Афғонистон расмийларига асосланиб хабар беришича, бугун бу мамлакатнинг Сари Пул вилояти Сайёд туманидаги Мирза Оланг қишлоғига ҳужум қилган жиҳодчилар, ичида аёллар, ёш болалар ва қариялар ҳам бўлган 50 кишини ваҳшийларча ўлдирдилар. Улар шиаларга яқин жамоанинг аъзолари экан. Бундан ташқари 7 афғон ҳарбийси ва сони номаълум бўлган жиҳодчилар ҳам ҳалок бўлган. Сўнги ойларда Толибон ва ИШИД тарафдори бўлган жиҳодчилар Афғонистоннинг ҳамма жойларида фаолликларини ортирмоқд...
02:12Эстонияда совет аскарлари қайтадан дафн этилди, Голландияда ваҳшийларча ўлдирилган ўзбек аскарларини Ўзбекистонда қайтадан дафн этиш керак
Эстониядаги delfi.ee сайтининг русча саҳифасидаги хабарга кўра, бу мамлакатнинг Нарва шаҳридан 18 км узоқликда жойлашган Синимяэ номли қардошлик қабристонида гитлерчиларга қарши урушда ҳалок бўлган 202 совет аскари тантали мароимда қайтадан дафн этилибди. Уларнинг шу пайтгача номаълум қабри бир оз аввал Kamerad қидирувчилар клуби тарафидан топилган экан. Хабарда айтилишича, бу қардошлик қабристонида Эстонияни гитлерчилардан озод қилишда ҳалок бўлган 12 минг киши дафн этилган. У ерда номаълум ...
00:28Хабарчиликнинг аҳволи: Кеча Казинформ 64 та, ЎзА 3 та, Gazeta.uz 5 та хабар тарқатди. “Ҳаракат”: Шавкат Мирзиё хабарчиликни бу аҳволга солганларни ва хабарлардан бирида айтилган воқеага оид жинотчиларни жазога торттириши керак!
Хабарчилик иккинчи нонга айланган асрда бўлаётган ишларга қаранг. Кеча қозоқларнинг Казинформ агентлиги 64 та хабар тарқатди. Хабарларда Ҳасан Роуҳоний қасамёд маросимидан кейин иккинчи муддатга расман Эрон Президенти бўлгани ва 2019 йилда Озорбайжонда Ялпи Ички Маҳсулотнинг ортиши 4 фоизга чиқишини айтишдан тортиб, Қарағанда вилотидаги бир қишлоқ кенгаши ҳокими Саят Шумубаев хизмат автомили билан бошқа бир автомобилни бироз пачоқлаб, кейин қочиб кетгани сабабли бир йилга автомобиль ҳайдаш ҳуқуқ...
19:41Хабарга ҳам арзимайдиган хабар: АҚШнинг бир шаҳарчасидаги кичкина мачитга ҳужум бўлди, бу ҳали холва
Бугун маҳаллий вақт билан эрталаб соат 5:05 да Миннесота штатининг Блумингтон шаҳарчасида кимлиги номаълум бўлган одам кичкина мачит имоми ўтирадиган хонанинг деразасини синдириб, ичкарига кичкина портлатгич жиҳоз улоқтириб, қочиб кетибди. Номигагина бўлган портлаш натижасида кичгинагина ёнғин чиққан. Бу ҳақда хабар берган АҚШдаги сон-саноқсиз ахборот воситаларидан бири - CBS Агентлигининг маҳаллий бўлими айтишича, мачит Ал-Форуқ Ёшлар ва Оила Маркази деб аталувчи исломий марказниннг ичид...
15:04Сенсация: “Ҳаракат” янглишибди, Саудия шаҳзодаси каромат кўрсатди ва нефть ўрнига ярим яланғоч аёллардан фойда олиш йўли ҳақида гапирди
Шу йил 23 июндаги хабарларимиздан бирида 81 ёшли Саудия қироли Салман ибн Абдулазиз ал Сауд 31 ёшли ўғли Муҳаммад бин Салмонни ўз вориси, яъни шаҳзода деб эълон қилганини билдирар экан, янги ворис “нима каромат кўрсатолади?” деб кинояли савол қўйган эдик. Киноямизни тушуниш учун қуйидагиларни билиш керак. Бундан бор-йўғи 60-70 йил аввал араблар, жумладан, саудияликлар кийгани иштони ҳам йўқ даражада ғариб ва камбағал эдилар. Ҳаж ва умрага келалаётганлар бўлмаса эди, саудияликлар бун...
07:24“Бирлик” лидери Пўлатдан Президент Мирзиёга хат: Немис фашистлари ваҳшийларча ўлдирган ўзбекларнинг ҳоки Голландиядан олиб келиниши керак
“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёга электрон почта, факс ва оддий почта орқали қуйидаги мактубини юборди. * * * * * Август 04, 2017 Кимга: Шавкат Мирзиё, Ўзбекистон Президенти Кимдан: Абдураҳим Пўлат, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси 1942 йили Голландияда фашистлар тарафидан ваҳшийларча ўлдирилган 101 ўзбекнинг ҳоки Ўзбекистонга олиб келиб ўз тупроқларимизга берилиши, уларнинг кимлигини аниқлаш устида и...
06:45АҚШ сиёсий майдони масхарабозликда, аммо иқтисод юксалмоқда, Dow Jones рекордлар урмоқда. Ўзбекларга нима?
АҚШдаги президентлик сайловларидан кейин сал кам 9 ой вақт ўтди. Сайловолди кампанияси вақтида Ҳиллари Клинтонни қўллаб қувватлаган, аммо натижада “Ҳаракат” башорат қилганидек Доналд Трамп ғалаба қозонганидан сўнг алам ичида қолган АҚШнинг асосий оммавий ахборот воситалари ва сиёсий элитаси янги президентнинг тирноғи остидан кир қидириш билан оворалар. Уларга кўра, Россия сайлов ишларига аралашиб, натижа гўёки россияпараст Трампниннг фойдасига бўлишига эришган эмиш. Аммо, Россия қандай шаклда ар...
23:20Сенсация: Шавкат Мирзиё Жанубий Кореяга бориб, истиқболимизга нусҳа олиб келмоқчига ўхшайди. Бундан ҳам осон йўл йўқми?
Бугун Тошкент вилоятида ўтказилган видеоселекторда Шавкат Мирзиё Кореяга сафар қилишни режалаштираётганини айтиб ўтди. Табиий, гап Жанубий Корея ҳақида кетмоқда. Жумладан, у шундай деди: “Ҳозирда Корея Республикасига сафарга тайёргарлик кўряпмиз. Бу давлат раҳбарияти билан Корея инвестициясини Паркентда ташкил этиладиган эркин иқтисодий зонани ривожлантириш учун жалб этишни муҳокама қиламиз. Паркентнинг меҳнаткаш халқи буни сабр билан кутяпти”. Президент Шавкат Мирзиё Жанубий Кореяг...
- 21:18Ўзбекистон аҳолиси 32,1 миллион кишидан ошди, ўртача умр 74 га яқинлашмоқда эмиш. Аммо, иккинчи рақамга ишониб бўлмайди!!
Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси маълумотига кўра, шу йилнинг 1 январида республика доимий аҳолисининг сони 32 млн 120,5 минг кишини ташкил қилди. Шундан 16 млн 121 минг киши ёки 50,2 фоизини эркаклар ва 15 млн 999,5 минг киши ёки 49,8 фоизини аёллар ташкил этади. 2016 йилнинг январь - декабрида туғилганлар сони 726,2 минг, 2015 йилда бу кўрсаткич республика тарихида энг кўп, яъни 734,1 мингга тенг бўлганди. Ҳисобот даврида ўлганлар сони 154,8 минг, бир ёшга тўлмасдан ўлганлар сони 7,8 ми...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Тураев Бури
Добавить сведенияЧитать дальше...
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведенияЧитать дальше...