Кундалик хабарлар - 09 August 2017

  • 22:21“Ҳаракат” ҳар доимгидек ҳақ чиқмоқда: Парижда жазоирлик мусулмон ўз автомобили билан аскарлар устига юрди. Буёғи нима бўлади?

    Бугун эрталаб Парижнинг четроғида кейинчалик жазоирлик 37 яшар мусулмон эканлиги аниқланган одам BMW автомобили билан йўл четида кетаётган француз аскарлар гуруҳининг устига юриб, аскарларниг бир нечтасини ярадор қилди ва ўзи автомобилида қочиб кетди. Полиция 5 соатдан кейин уни воқеа жойидан 250 км узоқликда ушлади. Хуллас, хабар қилишга ҳам арзимайдиган навбатдаги исломий теракт бўлган. “Ҳаракат” йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул...

  • 08:41Бош вазиримиз Қирғизистонга борармиш, ўзбекларни қирғин қилган қирғиз фашистларини жазолаш масаласини кўтарадими?

    Ўзбекистоннинг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳач қандай таҳлилсиз хабар беришича, бош вазиримиз Абдулла Арипов (исми-шарифига қаранг, куламизми, йиғлаймизми?) 15−17 август кунлари икки томонлама ҳамкорлик ҳамда ўзбек-қирғиз давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш ҳукуматлараро комиссия мажлисларида қатнашиш учун амалий ташриф билан Чўлпон-Отага (Қирғизистон) боради. 7 августда Абдулла Арипов қирғизистонлик ҳамкасби Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали гаплашиб, учрашувда тилг...

  • 01:23Юсуф Жума: Ўзбекистон Президентига очиқ хат. Ёхуд ўлган элни тирилтиришнинг ягона йўли

    Эрон халқларининг ичкилик ва ишқ сафо хатларидан иборат бўлғон адабиётдан бошқани билмовчи болаларимиз янги мактабларга кириб дин ва дунё учун фойда бературғон лозим нарсаларни ўқисинлар. - Абдурауф Фитрат. (3-том, 210 бет) Эл ҳам қуш. Икки қаноти бор. Бири тарих - ўтмиш. Иккинчиcи - адабиёт - ўгит. Тарихи зўр, адабиёти зўрлар лочиндай, қанотлари ожизлар чумчуқдай. Бизда шонли тарих, шонли адабиёт бор - афсуски, кесилган. Бизникини кўп кесдилар - эронийлар кесган, араблар кесган, ўрислар...

08 August 2017
  • 21:21Шавкат Мирзиё чўнтак партиялардан бирининг қўғирчоқ раҳбарини алмаштирди, Ислом Карим шунга ўхшаш ишни қилолмаган эди

    Бугун Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси Сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлисида партиянинг қўғирчоқ раиси Содиқжон Турдининг лавозимидан озод қилинган. Раис вазифасини вақтинча бажариш раис ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган бошқа қўғирчоқ - Бахтиёр Ёқубга (расмда) топширилган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 13 июль куни ўтган видеоселектор йиғилишида сиёсий партияларни танқил қилган ва уларнинг фаолияти қониқарли даражада эмаслигини айтганди. Гап-сўзларга кўра, яқин йилларда м...

  • 20:18Ўзбекистон ҳукумати ОВИР визаларини бекор қилишга тайёрланмоқда

    Кеча, 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил идоралараро йиғилиш ўтказди. Унда жорий йилнинг 5 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирининг фуқаролар билан мулоқоти доирасида кўтарилган масалаларни ечиш юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот тингланди. Маҳаллий веб нашрларга кўра, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Бош Прокуратура, Ички Ишлар Вазирлиги, Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги, Вазирлар Маҳкам...

  • 19:07Шармандалик: Ўзбекистон Польшадан катта миқдорда гўшт импорт қилишга бошлади. «Ҳаракат»: СССРнинг йўқ бўлиши ҳам шунга ўхшаш импортдан бошланганди!

    Мамлакат бозорларида гўшт нархини назорат қила қилолмай қолган, тўғрисини айтсак, мамалакатни ўзига етарлича гўшт ҳам тайёрлай олмайдиган ҳолган туширган Ўзбекистон ҳукумати бугундан эътиборан Польшадан йирик миқдорда гўшт импортини йўлга қўйди. Биринчи босқичда, хориждан олиб келинган музлатилган гўшт Тошкент шаҳрининг барча бозорларидаги (уларнинг умумий сони 12 та) "Элга хизмат" дўконларига ҳамда супермаркетларга тарқатилди. Бозорларимизда гўшт нархи 32-40 минг сўм бўлгани ҳолда Польшадан ке...

  • 00:49Россияга кетаётган мардикорларимиз сони бироз ошмоқда, аммо бу Ўзбекистон учун етарлими?

    РИА “Новости” ахборот агентлиги хабарига кўра, шу йил Россига келаётган ўзбекистонлик мардикорлар сони ошиши кутилмоқда. "2017 йилда Россияга келаётган меҳнат мигрантлари сони ўсади, лекин мамлакатлар орасида имзоланган шартнома кучга кириши миграция оқимини чеклайди. Кескин ошиш бўлмайди", - дейилган хабарда. “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” йиллардан бери гапириб келгандан кейин, Шавкат Мирзиё бу йилги Кремлдаги учрашувлари чоғида фуқароларимизнинг Россияда уюшган тартибда ишга ...

07 August 2017
  • 23:23“Тошкент қамали”ни ёриб ўтган 4265 нафар юртдошимиз жаримага тортилди, тортганлар миллат душмаларидир

    Мамлакат мустақиллигининг 26 йиллигини нишонлаш вақтида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида пойтахтда 30 июлдан бошлаб ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” ва “Паспорт-виза” тадбирлари чоғида шу кунгача 130 мингдан ортиқ хонадон ғалвирдан ўтказилди. Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келиб олган мамлакат фуқароларининг 4265 нафарига жарималар қўлланиб, давлат фойдасига қарийб 2 миллиард сўм ундирилди. Б...

  • 22:06АҚШ долларининг расмий курси ошди, ҳақиқий курси сезиларли пасаймоқда

    Ўзбекистон Марказий Банки бугун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 8 августдан 1 АҚШ доллари курси 28,08 сўмга ошади ва 4 126,45 сўмни ташкил этади. Евронинг қиймати 86,24 сўмга ошиб 4 879,06 сўмга етади, рубль эса 0,43 сўмга пасайиб 68,40 сўмни ташкил қилади. Хорижий валюталарнинг ҳақиқий қийматини акс эттирувчи “қора бозор”да эса АҚШ доллари 8000 сўмгача тушиб кетди. Ҳолбуки, 3 кун аввал бу миқдор қарийб 8430 сўмни ташкил қилаётганди. Саррофлар бу ҳ...

  • 20:38Ўзбекистонда илк марта расмий ишсизлар сони эълон қилинди. Унга ишонадиган аҳмоқ топилармикан?

    Мамлакатда ишга лаёқатли 14 миллион 162 минг кишидандан 741 минг 400 нафари меҳнат биржаларининг ишсизлар рўйхатида туради. Бу эса Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитасига кўра, ишсизлик даражаси 5,2 фоизи деганидир. Ишсизлик масаласида Ислом Карим замонидаги статистика давом этмоқда. Статистика Қўмитаси мамлакат аҳолисининг умумий сони 32 миллион 345 минг кишидан ошганини аввалги ҳафта эълон қилар экан, аҳолининг 43,9 фоизи иқтисодий фаол кишилар эканлигини ҳам билдирган эди. Уларнинг 1 м...