Кундалик хабарлар - 23 October 2017
01:19Ўзбек хабарчилиги масхарабозлик ичида: Тошкентда “Тил – миллат ойнаси” дейишибди, аммо тилимизни тиклаган “Бирлик”ни тилга олишмабди
ЎзАнинг ўзбек тилини тарихини ҳам билмайдиган Гулноза Бобоева исмли журналистининг 20 июнда шу агентликнинг расмий сайтида эълон қилинган хабарида билдирилишича, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро Муносабатлар ва Хорижий Мамлакатлар билан Дўстлик Алоқалари Қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси, “Ўзбекистон – Франция” дўстлик жамияти билан ҳамкорликда “Тил – миллат ойнаси” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилибди. Тадбир қач...
15:52АҚШнинг сиёсий саҳнаси алғов-далғов, бироқ иқтисод гулламоқда. Ўзбекистон ҳукуматига дарс бўлсин!
Бу мамлакатда охирги президентлик сайловлари бўлиб ўтганига 1 йил бўлмоқда. Маълумки, сиёсий элита ва ҳамма таниқли оммавий ахборот воситалари Ҳиллари Клинтонни қўллаб қуввалаганларига қарамасдан, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат биринчи бўлиб башорат қилганидек, Доналд Трамп президент бўлди. Сиёсий элита ва ахборот воситалари алам ичида ва ўзларининг сиёсий қарашлари бир тийинга қиммат эканлигини пайпаслаш ниятида, Доналд Трамп Россиянинг ёрдами билан ғалаба қозонганини идда...
07:26Куламизми, йиғлаймизми: Доналд Трамп ИШИДнинг пойтахти Ракка ИШИДдан бутунлай тозаланганини эълон қилди, ўзбекларга нима?
Жаҳон ахборот воситалари АҚШнинг ABC News телеканалига асосланиб тарқатган хабарларига кўра, АҚШ Президенти Доналд Трамп ўз мамлакати раҳбарлигидаги ҳарбий коалициянинг ёрдамида суриялик араблар билан курдларнинг “Сурия Демократик Кучлари” номли иттифоқининг қуролли кучлари уч йил аввал ўзини Халифалик деб эълон қилган ИШИДнинг пойтахти Ракка шаҳрини ИШИДчилардан тўла тозалашганини билдирибди. Доналд Трампнинг фикрича, бу воқеа террористик гуруҳга қарши курашда АҚШ ёриб ўтиш деса б...
22:20“Бирлик” яратган тил байрамига Шавкат Мирзиё ўзбекча билмайдиган аёлни мактабгача таълим вазири этиб совға қилгани ва “Бирлик”нинг 28 йил аввалги тарихий митинги ҳақида
Эртага, 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 28 йиллигидир. Шу муносат билан бугун президент Шавкат Мирзиё мактабгача таълим вазирлигини ташкил қилиб, унга Агрепина Васильевна Шинни раҳбар қилиб тайинлади. Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори бўлиб ишлаб келаётган, коммунистик разнарядка услубида сенатор ҳам қилиб қўйилган бу хоним ўзбек тилида у-бу сўзларнигина тушунармиш. Расмий хабарда айтилишича, болаларни мактабга тарбиялаш ва бу борада алоҳид...
21:06Бечора Шавкат Мирзиё: Пахта экспортида давлат монополиясига барҳам берилади. “Ҳаракат”: Аммо, бундан катта фойда бўлмайди
Sputnik нашрининг ёзишича, Ўзбекистонда яқин орада пахта етиштириш, уни экспорт қилиш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган "Ўзпахтасаноатэкспорт" давлат монополия компанияси тарқатиб юборилади. Бу ишни амалга ошириш мақсадида бош вазир ўринбосари Зойир Мирза бошчилигида махсус комиссия ташкил қилинган. Ушбу комиссия октябрь ойининг охирига қадар "Ўзпахтасаноатэкспорт"ни қайта ташкил қилиш борасида ўз таклифларини киритиши керак. "Ўзпахтасаноатэкспорт" давлат холдинги, дейилади сайт м...
20:39Алишер Усмон Бухорода замонавий сайёҳлик маркази қуради, иқтисодиётни ким ислоҳот қилади?
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, тез орада Ўзбекистонда замонавий "Қадимий Бухоро" сайёҳлик мажмуасини яратиш лойиҳасини амалга ошириш бошланади. Ушбу лойиҳада миллиардер Алишер Усмон иштирок этади. Ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси томонидан янги сайёҳлик ҳудуди учун алоҳида жой ажратиб берилди. Лойиҳа ташаббускорларига Гиждувон кўчаси ва "Кўҳна ва боқий Бухоро" маданий маърифий мажмуаси ўртасидаги майдони 10 гектар бўлган ер жой берилди. Солиқлардан озод қилинган мазкур мажмуа Алишер Усмон тарафидан ...
19:23Шавкат Мирзиё коммунистик системани сақлаб қолмоқчи: Пахта терими сусткашлиги учун 3 нафар ҳоким ишдан олинди. “Ҳаракат”: Ўзбеклар кўзингизни очинг!
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Учқўрғон тумани, Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳокимлари пахта йиғим-теримида сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан четлатилди. Ҳукумат терилган бир кило пахта учун тўлов нархини 800 сўмга оширганига қарамай пахта ҳосили пайкалларда қолиб кетмоқда, терадиган куч йўқ. Президент Шавкат Мирзиёнинг Жаҳон Банки мулоззимлари билан учрашуви чоғида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги ҳақида ваъда берилганига қарамай ҳукумат оммавий сақарбарлик эълон қилишга м...
17:31“Бирлик” Партияси фаоли Муҳаммадали Қорабоев озодликка чиққани ва партия лидери Абдураҳим Пўлатнинг айтганлари
2017 йилнинг 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/47-сонли муассасадан “Бирлик” Партиясининг Наманган вилояти бўлими собиқ раиси Муҳаммадали Қорабоев озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг бугунги баёнотида айтилади. “Муҳаммадали Қорабоев Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 252-моддаси (Жамоат кафиллигига олиш) асосида жамиятимиз томонидан берилган кафиллик хати асосида муддатидан аввал о...
16:17Абдураҳим Пўлат: Ўзбекларни барибир қайтадан одам қиламиз! Истамаслар ҳам!
Ўзбекистондаги ягона мухолифат ташкилоти бўлмиш "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида ўқувчиларидан бирининг постига каттагина жавоб ёзибди. У оддий жавоб эмас, ўзбек миллатининг сўнги йиллардаги тарихини тушуниш учун жуда муҳим бўлган фактлар йиғиндисидир. Уни Ҳақиқий Хабар манбаси бўлган "Ҳаракат" Агенлиги саҳифасининг ўқувчилари ҳам ўқишлари фойдали бўлади. Мана танишинг: * * * * * * * * * * * Ўзбекларни барибир қайтадан одам қиламиз! Истам...
06:25Таниқли санъаткорлар ҳамма ерга бурун тиқмоқдалар: Россияда телешоу олиб борувчи Ксения Собчак президентликка номзод бўлмоқчи. Ўзбекларга нима?
Ғарб давлатларида, айниқса, АҚШда, таниқли санъаткорлар ва спортчилар жамоатчиликка кенг танилган шахс эканликлари ва яхши кўрилишларидан бошлари айланиб қолиб, ўзларини Яратувчидан кейин биринчи ўринда турадиган ва оддий фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган одам деб ҳисоблашга бошлаганлари ва айнан оддий фуқаролар уларни сал кам худога айлантириб юборишаётгани ҳозир ҳаммага маълум бўлса керак. Биз бу ерда санъаткор деганда, турли телешоуларни олиб борувчиларни ҳам назарда тутмоқдамиз. Бу...