20 October 2017
19:23 - Шавкат Мирзиё коммунистик системани сақлаб қолмоқчи: Пахта терими сусткашлиги учун 3 нафар ҳоким ишдан олинди. “Ҳаракат”: Ўзбеклар кўзингизни очинг!

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Учқўрғон тумани, Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳокимлари пахта йиғим-теримида сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан четлатилди. Ҳукумат терилган бир кило пахта учун тўлов нархини 800 сўмга оширганига қарамай пахта ҳосили пайкалларда қолиб кетмоқда, терадиган куч йўқ.

Президент Шавкат Мирзиёнинг Жаҳон Банки мулоззимлари билан учрашуви чоғида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги ҳақида ваъда берилганига қарамай ҳукумат оммавий сақарбарлик эълон қилишга мажбур бўлмоқда.

Яна эслатиш керакки, Шавкат Мирзиё бошчилигидаги ҳукумат бу йил фермерлардан пахта хомашёсини сотиб олиш нархини тоннаси учун 1 миллион 300 минг сўмдан 3 миллион 300 сўмга, терим пулини эса 400 сўмдан 800 сўмга чиқарган эди. Шунга қарамай пахта ҳосили пайкалда қолмоқда, демак мажбурий меҳнатдан ўзга чора қолмаяпти.

Одам ҳайрон қолади, дейди мухбиримиз, наҳотки Шавкат Мирзиё ҳалигача бозор иқтисодиёти деган нарсани тушунмайди. Бозор иқтисодиёти бор жойда нархларни ҳукумат эмас, бозорнинг ўзи белгилайди, тўғрироғи, бозорнинг аҳволига қараб фермерлар белгилайдилар. Ҳозир фермерлар пахтани ҳукумат белгилаган арзон нархда ҳукуматга сотишга мажбур эканларми, пахта теришга жуда оз пул тўлашга мажбурлар. Оз пул билан оилани боқиб бўлмайди, шу сабабдан миллионлаб ўзбеклар оила боқишга етадиган пул топиш мақсадида Россия ва бошқа шаҳарларда ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинмаган ҳолда мардикорлик қилишга мажбур бўлмоқдалар, ўзимизда эса, пахта териш учун одам йўқ.

Коммунистик система СССРдек давлатни ўлдирган, Ислом Карим Ўзбекистонни ўлдириш учун коммунистик режимни сақлаб қолган эди, Шавкат Мирзиё бу ишни охирига етказиш ва Лубянканинг Ўзбекистонни давлат сифатида ўлдириш ҳақидаги топшириғини бажариш йўлида ишларни давом эттирмоқда. Бугун ишдан олинган туман ҳокимларининг ҳам, расмдаги пахта қулларининг ҳам ҳеч қандай айби йўқ, айб - Шавкат Мирзиё ушлаб турган ярим коммунистик маъмурий-буйруқбозлик системасида.

Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, давлат раҳбарларини ҳақиқий сайловлардан тайинлаш йўлга қўйилмагунча, яъни демократия бўлмагунча, Ўзбекистоннинг, демак, сизнинг ҳам келажагингиз йўқ. Келажагингизни фақат “Бирлик” яратолади.