19 October 2017
06:25 - Таниқли санъаткорлар ҳамма ерга бурун тиқмоқдалар: Россияда телешоу олиб борувчи Ксения Собчак президентликка номзод бўлмоқчи. Ўзбекларга нима?

Ғарб давлатларида, айниқса, АҚШда, таниқли санъаткорлар ва спортчилар жамоатчиликка кенг танилган шахс эканликлари ва яхши кўрилишларидан бошлари айланиб қолиб, ўзларини Яратувчидан кейин биринчи ўринда турадиган ва оддий фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган одам деб ҳисоблашга бошлаганлари ва айнан оддий фуқаролар уларни сал кам худога айлантириб юборишаётгани ҳозир ҳаммага маълум бўлса керак. Биз бу ерда санъаткор деганда, турли телешоуларни олиб борувчиларни ҳам назарда тутмоқдамиз. Бу шаклдаги таниқлиларни қисқача “популист” дейиш тўғри бўларди.

Бундай популистлар дунёда бўлаётган воқеалар ва сиёсий шахсларга ўзлари истаган бичимда баҳо бериш, сайловларда у ёки бу номзодни очиқча қўллаб-қувватлашдан ташқари, ўзлари ҳам сайловларда иштирок эта бошладилар. Буларнинг энг ёрқин мисоли - ўта машҳур киноартист, 2003-2011 йиллари икки муддатга Калифорния штатининг губернатори этиб сайланган Арнольд Шварценеггердир. У иккинчи мудат губернаторлик қилаётган пайта ўтказилган сўровномларда штат аҳолисининг кўпчилиги у ўз вазифасини яхши бажармаётганини айтган эди.

Ҳозир бу мода Россияга ҳам етиб келди. Қайта қуриш йилларида аввал СССР парламенти аъзоси, кейин Ленинград мэри сифатида ўта машҳур бўлиб кетган, аммо кейин ўзи билан ишлаган Дмитирий Медведев ва Владимир Путинларнинг ёрдамида оддик коррупционерга айланиб кетган Анатолий Собчакнинг қизи, 35 ёшли Кесения Собчак ҳозир Россияда айнан шундай популистлардан биридир.

У аввалига 2010 йили инфарктдан ўлган машҳур отасининг фамилиясини соясида юлдуз бўлишга ҳаракат қилди, мухолифатнинг митинг ва бошқа тадбирларида қатнашиб, ўзини Россига танитди. Кейин журналист ва телешоу олиб борувчиси сифатида машҳурлик даражасини орттирди.

Яқинда, ўз отасининг фаолияти ҳақида олинаётган ҳужжатли фильмга интервью олиш мақсадида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди. Интервьюдан кейин у Путин билан яккама-яка кўришгани ва ўша учрашув пайтида Ксения Собчак келаси йил бўладиган президент сайловларида номзод бўлиш режасини билдиргани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Росссия ахборот воситалари кеча Ксения Собчак президентликка номзодини кўрсатиш ниятини ўзи очиқлаганини хабар қилдилар. Унинг асл нияти популитслик даражасини янада ошириш, бир неча миллион доллалик бойлигини янада орттириб олиш эканлиги ўз-ўзидан маълум. Сайловларда ғалаба қозонолмаслигини билган бу популист янги ўйин ҳам тайёралаб қўйганини маълум қилди.

Бир неча йил аввал Россия қонунларига кўра, сайлов бюллетенларида номзодларнинг рўйхати қаторида “Ҳаммага қарши” пункти бўларди. Ҳозир бу пункт бекор қилинган. Кесения Собчак ҳаммага мурожаат қилиб, ўз номзодини “Ҳаммага қарши” сифатида кўришни ва ҳаммага қарши бўлганлардан ўзи учун овоз беришни сўрамоқчи экан.

Қисқа қилиб айтсак, популистларнинг масхарабозлиги Россиядаги президент сайловларигача етиб келмоқда. Путин очиқча Ксениянинг бу ташаббусини олқишласа, тезда бир қатор МДҲ давлатлари ҳам бундай масхарабозликка ўтадилар. Ўзбекистонда саҳнага “Фуҳуша” лақаби билан танилган Гулнора Каримова олиб чиқилса ҳайрон бўлмаслик керак. Нима қипти, Ислом Карим 1991 йилги президент сайловларида масхарбоз номзод сифатида "53-54" лақабли Салой Мадаминни ишлатганди, энди "Фуҳуша" лақаблиси ишлатилади.