20 October 2017
20:39 - Алишер Усмон Бухорода замонавий сайёҳлик маркази қуради, иқтисодиётни ким ислоҳот қилади?
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, тез орада Ўзбекистонда замонавий "Қадимий Бухоро" сайёҳлик мажмуасини яратиш лойиҳасини амалга ошириш бошланади. Ушбу лойиҳада миллиардер Алишер Усмон иштирок этади. Ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси томонидан янги сайёҳлик ҳудуди учун алоҳида жой ажратиб берилди. Лойиҳа ташаббускорларига Гиждувон кўчаси ва "Кўҳна ва боқий Бухоро" маданий маърифий мажмуаси ўртасидаги майдони 10 гектар бўлган ер жой берилди.

Солиқлардан озод қилинган мазкур мажмуа Алишер Усмон тарафидан қуриб берилади. Ижтимоий тармоқларда кенг ёритилган тўйлардан бирида сўз олган Алишер Усмон марҳум Ислом Каримнинг номини тилга олмай: “Эски президент даврида бизга йўл берилмади, аксинча, Искандар Маҳмуд, мен ва Абдуфаттоҳ Шодилар Ўзбекистонни гуллатган бўлардик” дея қадаҳ сўзи айтганди.

Аммо, тан олиш керакки, Шавкат Мирзиё яна хато қилмоқда. Алишер Усмон, Искандар Маҳмуд, мен ва Абдуфаттоҳ Шодиларни Ўзбекистонда фундаментал иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга жалб қилиш керак. Акс ҳолда ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлати ҳозирги ғариб аҳволдан чиқолмайди.