Кундалик хабарлар - 17 October 2017
- 22:07Куласизми, йиғлайсизми: Аҳолидан маиший тўловлар учун ундирилган 3 миллард сўм ортга қайтарилибди
Сўнгги бир йил давомида Шавкат Мирзиёнинг шикоят қутисига электр ва газ таъминоти учун ноқонуний ундирилган тўловлар борасида аҳолидан 8 173 та мурожаат тушибди. Уларнинг 89 фоизи ижобий ҳал қилиниши натижасида аҳолига қарийб 3 миллиард сўм қайтарилибди. Айни пайтда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси биргина июнь-сентябрь ойларида ҳаммаси бўлиб 5,4 триллион сўм, жумладан, 3,4 триллион сўм электр энергияси учун, 2 триллион сўм табиий газ учун пул ундирган. Демак, аҳоли...
- 21:39Шавкат Мирзиё чеченларнинг миллий хоини, ҳаромий Рамзан Қодирни қабул қилди ва ўзбекларнинг кўзини тезроқ очишда “Ҳаракат”га ёрдам берди
Кеча президент Шавкат Мирзиё Чеченистон раҳбари, ҳаромий Рамзон Қодирни қабул қилибди. Ўзбекистонга Ислом Карим, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қабрларини зиёрат қилиш, ўзаро алоқаларга оид масалаларни кенгашиш учун келган Рамзонга Шавкат Мирзиёнинг куёвлари ҳамроҳлик қилишибди. Ўзбекистонга сафари хулосалари ҳақида ижтимоий тармоқларда ёзган Рамзон Қодир отаси Аҳмад Қодирнинг Ўзбекистонда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қўлида таълим олгани, ўзи эса мамлакатимизга сафаридан ўта миннатдор...
- 20:21Марказий Банк валюталарнинг янги курсини белгилади, “қора бозор” деярли йўқолиб бормоқда, буёғи нима бўлади?
Ўзбекистон Марказий Банки бугундан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини яна оширди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8058 сўм 77 тийинга, 1 евро эса 9515 сўм 80 тийинга тенглашди. Ўтган ҳафтада мазкур курс, яъни 1 АҚШ доллари 8052, 0888 сўмга, 1 евро 9450,73 сўмга тенг эди. Демак, хорижий валюталар сал қимматлади. Аммо “қора бозор” деярли йўқолиб ...
- 19:36МХХ қалбаки ўзбек сўми ясаган бечораларни қўлга олибди, аслида жиноят бошида турганларни қўлга олиш керак
МХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси тезкор вакиллари қалбаки пул ясаган 4 нафар фуқарони қўлга олди. Тезкор суриштирув натижаларига кўра, Улуғбек Мирзараҳмат, Фарҳод Носир, Азиз Абдураҳим ва Фарҳод Гиляз исмли шахслар 50 000 сўмлик купюраларни томчи пуркагич рангли принтерда ясаганлар. Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Улуғбек Мирзараҳматов ва унинг жиноий шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми «а» банди...
- 07:33Туркия ибтидоийлашиш йўлида: Эрдўған тайинлаган фанатик исломчи ректорлардан бири “Бегона аёл билан қўл сиқишиш олов ушлашдан ҳам хавфли” дебди
Туркия исломлпашиш, яъни ибтидоийлашиш йўлида давом этмоқда, ҳамми идоралар, судлар ҳам, тўла фанатик исломчиларнинг қўлига ўтиб бўлди. Президент Ражаб Эрдўған тайинлаётган ректорлар ҳам ўшалардан. “Жумҳурият” газетаси хабар беришича, кеча Адияман Университети ректори профессор ва фан доктори Мустафа Талҳа Гўнулли (Mustafa Talha Gönüllü - расмда) Фейсбукдаги саҳифасида “Бегона аёл билан қўл сиқишиш олов ушлашдан ҳам хавфли” деган ёзув ёзибди. Табиий, у аёлнинг қўлини сиқиш қўлни ростакам куйд...
- 22:28Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов озод қилинди, ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлати ғарибликдан қачон қутилади?
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти бугун хабар тарқатиб, узоқ йиллардан бери қамоқда ётган андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов айнан бугун озод қилинганини билдирди. Уни қамоқхонадан чиқариб, “Эзгулик” раисаси Васила Иноятнинг қўлига топширишибди. Расмда уларни кўрмоқдасиз. “Эзгулик”нинг бугунги хабарида айтилмайди, аммо бизнинг аввалги хабарларимиздан маълумки, 1953 йилда туғилган Ғанихон Маматхонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168- моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси ...
- 18:09Кечагина ўткан кунларимиз: Салой Мадаминов Маҳмуд Худойбердиевни "фош қилишда" тожик хавфсизлик хизматлари билан ҳамкорлик қилмоқда (“Ҳаракат” Агентлигининг сайтида 2006 йил 5 июнда эълон қилган хабар)
“Озодлик” ва ББС радиоси ўзбек программалрида айтилишича, аввал Тожикистон Бош прокурори Бобожон Бобохонов сўнгра, аниқроғи, 30 май куни Сўғд вилоят прокурори бош ёрдамчиси Фатҳиддин Зуҳуров ўзбек аслли Тожикистон поковниги Маҳмуд Худойбердиев ҳали ҳам Тожикистонга хавф туғдираётгани, ўз жангариларини Ўзбекистонда тайёрлaётгани, унга Ўзбекистон аримияси барча шароитлар яратиб бераётганиини айтибдилар. Зуҳуров қўлга олинган жангарилардан Ўзбекистон ҳудудида М.Худойбердиев одамлари яшайдиган в...
- 10:44Тожикистонда 17 ёшли ўғилларини 16 ёшли қиз билан никоҳ қилдирган ота-оналар жазоланди, Ўзбекистонда аҳвол қандай?
Хатлон вилоятининг Яван туман суди 17 ёшли ўғиллари Н.Раҳимовни 16 ёшли У.Шариповага ЗАГСдан ўтказмасдан, фақат никоҳ ўқитиб уйлантирган ота оналарни жазога тортиш ҳукми чиқарди, дейилади Asia-Plus тарқатган хабарда. Йигитнинг ота-оналари ва қизнинг онаси 1 йиллик аҳлоқ тузатиш ишларига маҳкум қилинган, уларнинг маошидан 20 фози жарима сифатида олиб қолинади. 17 ёшли йигитни 140 соатлик мажбурий ишга маҳкум қилишибди. У балоғатга етмаган қизга уйланолмаслиги ҳақидаги қонунни бузишда айбланм...
- 09:31Сооронбай Жээнбеков Қирғизистоннинг янги президенти бўлди, аммо ўзбекларга нисбатан фашистик сиёсат битмайди
Қирғизистонда кеча бўлиб ўтган президентлик сайловларининг ҳали узул-кесил бўлмаган натижаларга кўра, жорийдаги Президент Алмазбек Атамбаев олға сурган номзод Сооронбай Жээнбеков ғалаба қозонди. Кеча ярим кечагача 97 фоиз бюллетенлар саналганда, бу номзод учун 54,22 фоиз сайловчи, унинг асосий рақиби ҳисобланган, ҳатто Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой тарафидан қўллаб-қувватланган Омурбек Бабановга 33,47 фоиз сайловчи овоз бергани маълум бўлибди. Қолган 4 номзод бир неча фоиздан овоз олг...
- 07:12Бечора Путин Жаҳон Ёшлар ва Студентлар Фестивалини ўтказмоқда, навбатда чет элдаги русларни ватанга қайтариш бормиш
Ўткан асрнинг ўрталаридан бошлаб, айниқса, 2-чи Жаҳон Уруши натижасида СССР социализм лагерини кенгайтириб олгач, дунёда каммунизм ғояси ғалаба қозонаётгандек кўринар экан, Жаҳон Ёшлар ва Студентлар Фестивали ўта популяр тадбирга айланиб кетган эди. 1947 йилдан бошлаб ҳар 2 йилда ўтказиладиган фестиваллар “тинчлик, дўстлик, антиимпериализм” шиорлари остида ўта муҳташам шаклда ўтказилар эди. 1957 йили Москвада ўтказилган VI фестиваль муҳташамлиги билан тарихда қолса керак. Аммо, орадан чорак ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения Читать дальше...Маматова Ойгул
Добавить сведения Читать дальше...