28 September 2015
22:11 - Хоразмда ҳуқуқ ҳимоячиси фирибгарликда айбланмоқда
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақл ташкилотининг Хоразм вилояти бўлими раиси, 41 яшар Собира Таджимова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг фирибгарлик жинояти акс этган моддасини бузганликда айбланмоқда. Урганч шаҳар ИИБга кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси ўзи раҳбарлик қилган вилоят бўлимини Адлия рўйхатидан ўтказмай фаолиятини амалга ошириб келган. Шунингдек, бир қанча шахслардан ташкилоятга аъзо қилиш учун пора олиб келган.

Ташкилот вакилларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларига пул бериб, аъзо бўлишини гапириш ҳозирги Ўзбекистон шароитида кулгилидир. Аксинча, Собирова миршаблар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларнинг еб турган ошига чангал урган.