28 September 2015
21:18 - АҚШ долларнинг расмий курси ўсди, “қора бозор”да ҳам ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 2015 йилнинг 29 сентябридан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун АҚШ доларининг қийматини 2621 сўм қилиб белгилади. Бу эса ўтган ҳафтадагига қараганда деярли 6 сўм қимматдир.


“Қора бозор”да эса АҚШ долларининг 100 талиги 490 000 сўмга харид қилинмоқда. Яъни, бир АҚШ доллари 4900 сўм, яъни расмий курсдан сал кам икки баравар катта. Бу миқдор ўсишда давом этмоқда. Бундан ҳам муҳими, шунга мувофиқ, нархлар ҳам ошмоқда.