28 September 2015
22:38 - Толибон Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини қўлга олди
Бу ҳақда дунё ахборот воситалари хабар қилмоқдалар. “Ҳаракат”нинг у ердаги мухбири билан алоқаларимиз техник ва молиявий сабаблар билан оқсоқланган. Мухбиримиз Қундуз Толибоннинг қўлига ўтганлигини тасдиқлади, аммо у юборган расмдаги танклар ва унинг атрофидаги жангарилар айнан Толибонга тегишли эканлигини жангариларнинг кийимидангина тахмин қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Қундуз Афғонистоннинг Тожикистон билан тўғридан-тўғри чегарадош бўлмаган вилоятидадир. Аммо, шубҳа йўқки, бу кетишда яқинда Толибон, ундан кейин ИШИД номи билан танилган Халифаликнинг қўшинлари Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларига чиқадилар.