28 September 2015
20:41 - “Эзгулик” жамияти фаолига қамоқда яна қоидабузарлик айби қўйилди
Ўзбекистон иносн ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Товоқсой посёлкасидаги колонияда сақланаётган бухоролик 63 яшар раиси Бобомурод Раззоққа яна қамоқхона тартибини бузганлик айби қўйилди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси (Одам савдоси) билан айбланган Раззоқов жазо муддатининг 4/3 қисмини ўтаб бўлган ва агар амнистия эълон қилинса, озодлика чиқарилиши лозим эди. Кўриниб турибдики, ҳуқуқ ҳимоячиси бу йил ҳам озод қилинмайди.

Шу муносаюат билан Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББ ва Тошкент вилояти махсус прокуратурасига мурожаат қилган “Эзгулик” жамияти ўз фаолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, уни озод қилишни сўраган. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июлида БМТга иносн ҳуқуқлари борасида ҳисобот берган Ўзбекистон делегацияси раҳбари Ислом Жасимов Бобомурод Раззоқовнинг жинояти учун қамоқда ўтириши муқаррарлигини таъкидлаганди.