31 May 2016
22:15 - АҚШ элчихонаси журналист Солижон Абдураҳмоновнинг туғилган кунини нишонламоқчи
Тошкентдаги АҚШ элчихонаси шу кунларда ўзбекистонлик таниқли журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмоновнинг 66 ёшга тўлганини нишонлашини маълум қилган. Элчихонанинг Фейсбукдаги саҳифасида 2008 йил июнида уйдирма айбловлар билан ҳибсга олиниб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган журналистнинг таваллуд куни унинг яқинлари ва фуқаролик жамият ваикллари иштирокида нишонланиши таъкидаланган.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастуридан келиб чиқиб, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар туфайли 60 ёшдан ошган фуқаролар қилмишидан қатъий назар озод қилиниши лозим. Аммо 66 ёшга кирган Солижон Абдураҳмонов ҳар йили амнистия ва бу мурувватдан бебаҳра қолмоқда, дейди мухбиримиз.