03 June 2016
21:44 - Яхши хабар: Бельгияда мусулмон аёлларга ҳижобда ишга бориш рухсати берилмоқчи, кейин мусулмон эркакларга учта хотинлик бўлиш рухсати берилса керак

Европада исломий терактлар ортиб бориши билан мусулмонларга нисбатан салбий кайфият кучайиб бораётган бўлса ҳам, ҳақиқий демократ бўлган европаликлар дин эркинлиги каби тушунчалардан воз кечмаётганларига қойил қолиш керак. Улар мусулмонларнинг мусулмончиликдан келиб чиқувчи ҳамма одатларига йўл бериш ҳаракатидалар. Чунки, диний эркинлик шундай бўлишни талаб қилади.

Мана Бельгияда мусулмон аёлларга ҳижобда ишга бориш рухсати бериш ҳаракати бошланди. Ҳамма нарса бир мусулмон аёл ўзи ишлаётган иш ерига ҳижобсиз бориш талабига бўйсунмаганидан кейин, уни ишдан ҳайдашлари, шаҳар суди бу ҳайдалишни тўғри деб топишидан бошланди.

Ҳозир Бельгия ҳукумати мусулмон аёлларга ҳижобда ишга бориш рухсатини қонунлаштирмоқчи. Мусулмонларнинг ўз динларидан келиб чиқувчи одатларига ҳурмат кўрсатилаётганидан хурсанд бўлиш ва бу жараён янада чуқурлашиб боришини кутиш керак. Ҳеч шубҳасиз, мусулмон аёлларга ишга ҳижобда бориш рухсати қонунлаштирилгандан кейин, бошқа одатларимизни ҳам қонунлаштирилишини кутиш керак.

Табиий, кейинги қадамда Белгиядаги мусулмон эркакларга учта хотинлик бўлиш ҳаққи берилади. Кейин, мусулмон ўғриларнинг қўлини кесиш, каттароқ жиноят қилганларни тошбўрон қилишга йўл берилади. Ва шундай кун келадики, Бельгияда мусулмонларнинг сони ортиб бориши натижасида бу давлат исломий деб эълон қилинади ва ИШИДга қўшилади. Дин эркинлиги деб аталган муқаддас тушунчани қабул қилган Европа демократлари мусулмонларнинг Ислом дини талабларидан келиб чиқувчи одатларига ҳурмат кўрсатиш йўлидан кетаётганлари олқишланиши керак.