Кундалик хабарлар - 14 June 2016

  • 05:14Қизиқ: Ўзбекистон жанубида мамлакат чегараси номаълум учоқ тарафидан бузилди

    Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматига кўра, шу йилнинг 10 июнида Сурхандарё вилояти Музробод туманида ўзбек чегарачилари АН-2 русумли самолётнинг мамлакат ҳаво ҳудудини бир неча бор бузиб ўтганини хабар қилган. Танитувчи белгиси бўлмаган АН-2 учоғи тахминан 1000 метр баландликда Туркманистон ҳудуди орқали икки марта Ўзбекистон ичкарисига 200 метрга учиб кирган ва ортга қайтган. Ўзбекистон чегараларни қўриқлаш қўмитаси агар ўхшаш ҳолатлар яна такрорлан...

  • 03:14ШҲТ саммити ўзбек ҳукуматини ақлдан оздирди

    Шу йилнинг 16 июнидан бошлаб, ШҲТ саммити муносабати билан Тошкент шаҳрига вилоят, туман ва шаҳарлардан келувчи йўловчилар, автоуловлар ҳамда поездларнинг киришига қисман чеклов эълон қилинди. Ҳолбуки, бир қанча интернет нашрлари пойтахт дарвозаларининг бутунлай ёпилиши ҳақида ҳукумат амалдорларига таяниб ёзишганди. Бугун расмийлар бундай ваҳималарга чек қўйиш мақсадида хабарларнинг қасман тўғри эканини билдирди. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг ташрифи муносабати б...

13 June 2016
  • 23:04Орландо теракти қаҳрамонининг собиқ рафиқаси ўзбекистонлик экан

    The Guardian нашрининг ёзишича, АҚШнинг Флорида штатидаги оммавий қотилликда айбланаётган Омар Матиннинг собиқ хотини ўзбекистонлик Ситора Юсуфий экан. Хотиннинг таъкидича, Матиннинг соғлиғида руҳий жиҳатдан жиддий муаммолар бўлган. У собиқ эрининг ёвуз хулқ-атвори ва беқарор руҳий ҳолати ҳақида сўзлаб берибди. Ситора 2009 йилда Умар Мартин билан интернет орқали танишиб, турмушга чиққан. Флоридага кўчиб ўтиб, Матинлар оиласига тегишли Форт-Пирсдаги уйда яшаган. Бироқ бир неча ойдан сўнг Ситор...

  • 22:28Хитой раҳбарининг ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Тошкентга қиладиган сафарига давлат ташрифи мақоми берилган

    Синьхуа агентлиги хабарида айтилишича, ХХР раиси Си Цзиньпин 17-22 июнь кунлари Сербия, Польша ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Хитой Ташқи ишлар вазири Лу Канг маълумот беришича, ХХР раиси Сербия президенти Томислав Николич, Польша президенти Андрей Дуда ва Ўзбекистон президенти Ислом Карим таклифларига биноан ушбу мамлакатларда бўлади. 23-24 июнь кунлари Хитой етакчиси Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 16-йиғилишида ҳам иштирок этади. Кўриниб тур...

  • 07:26Обама Орландодаги қирғинни “теракт” деди, Трамп эса уни истеъфога чақирди, Абдураҳим Пўлатнинг таклифи инобатга олинса эди, бундай треакт, балки, бўлмасди

    АҚШ Президенти Барак Обама кеча афғон йигитнинг Орландо шаҳридаги гей-клубга ҳужумини “теракт” деб баҳоловчи ва 16 июнгача ҳамма жойда давлат байроқларини ҳалок бўлганлар хотираси учун ярим тушириш ҳақидаги баёнотини шахсан ўзи кечқурунга яқин Оқ Уйда журналистларга ўқиб берди. Расмий хабарлардан маълум бўлишича, Орландода қирғин уюштирган Умар Сиддиқий Матин полициянинг фавқулодда масалалар билан телефон қилинадиган номерига телефон қилиб, ўзи ИШИД тарафдори эканлигини билдирган экан. Терро...

12 June 2016
  • 19:27Даҳшат: АҚШдаги бир гей-клубга ҳужум қилган афғон 50 кишини ўлдирди, бундан кўп одам яраланган

    АҚШнинг жанубида, Атлантик океани бўйидаги Флорида штатининг Орландо шаҳрида гей-гомосексуалларнинг тунги клубига бугун ярим кечаси, таҳминан соат 2 ларда, бир қуролли одамнинг ҳужум қилиши, гейларни гаровга олиши ва полиция уларни озод қилишга киришиши натижасида, у террористнинг ўзидан ташқари, 50 киши ҳалок бўлган, 53 киши яраланган. 29 ёшли террористнинг келиб чиқиши афғонистонлик, аммо ҳозир у АҚШ ватандоши эканлиги аниқланибди. Исми - Умар Сиддиқий Матин (расмда). Унинг қўлида тўппонча ва...

  • 06:02АҚШнинг президентлик пойгасида Ҳиллари Клинтон ҳозирча Доналд Трампдан олдинда кетмоқда

    Аслида Демократик ва Республикачилар партияларининг президентликка номзодлари бу партияларнинг июль ойида бўладиган қурултойларида белгиланади. Аммо, аввалги хабарларимзда айтилганидек, Демократик Партиянинг номзоди Ҳиллари Клинтон, Республикачилар Партиясининг номзоди Доналд Трамп бўлиши аниқ бўлди. Демак, президентлик пойгаси шу икки номзод иштирокида бўлади. Reuters Агентлигининг хабарига кўра, шу ҳафтанинг душанба-жума кунлари ичида ўтказилган онлайн сўровнома натижалари ҳозирча пойгада Ҳил...

11 June 2016
  • 01:05Назарбаев: теракты в Актобе совершили последователи салафизма

    В Астане 10 июня прошло заседание Совета Безопасности под председательством Главы государства Нурсултана Назарбаева, передает пресс-служба Акорды. На заседании была дана оценка событиям, произошедшим в городе Актобе 5-6 июня текущего года, и определен перечень мероприятий по обеспечению безопасности в стране. Также были заслушаны доклады Генерального прокурора Ж.Асанова, министра внутренних дел К.Касымова, председателя Комитета национальной безопасности В.Жумаканова и акима Актюбинской област...

10 June 2016
  • 23:14Ислом терроризми йўқ қилинмагунча АҚШ ҳарбий кучлари Афғонистонда, Россияники Сурияда қолади

    Reuters Агентлиги Пентагоннинг исми очиқланишини истамаган расмийсига асосланиб хабар қилишича, АҚШ Президенти Барак Обама АҚШ ҳарбий кучларига Афғонистонда кенгроқ ўрин бериш ҳақидагит таклифни тасдиқлабди. Таклиф кимдан келгани ҳам хабарда айтилмайди. Энди АҚШнинг ҳарбий ҳаво кучлари Толибонга қарши урушда кенгроқ иштирок этишга бошлашларини кутиш керак. Пентагоннинг вакили бу қарор Толибоннинг ҳужумлари кучайиб бораётганига қарши жавоб эмас дебди. Унда бу қарор кимга жавоб? Маълумки, Ба...

  • 20:41Ражаб Эрдўғон Муҳаммад Алининг жанозаси ўқилиш пайтида маросим ташкилотчилари билан келишолмасдан, АҚШга сафарини қисқартирди

    Афсонавий боксер Муҳаммад Али бугун фақат ўзига яқин бўлган одамларнинг иштирокида тупроққа берилади. Шу дақиқаларда унинг тобути қўйилган автомобиль унинг ўзи туғилиб ўсган Кентакки штатидаги Луисвилл шаҳри кўчалари бўйлаб тантанали ва хайрлашув юриши қилмоқда. У шу шаҳардаги қабристонда кўмилади. Аммо, жаноза намози кеча мингларча кишининг иштирокида ўқилди. Шу пайтда жанозада қатнашаётган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Муҳаммад Алининг усти ёпиқ тобути, яъни мусулмонча бўлмаган тобути устиг...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону