18 May 2017
20:43 - Тойлоқда қайнота келиннини ўлдиртиришга қотил ёллади
Sputnik Ўзбекистон нашрининг хуфяларга таяниб ёзишича, Самақранд вилоятининг Тойлоқ туманида 65 ёшли Умарқул Қодиров келинининг ўлими учун 2 минг доллар тўлашини билдириб, киллер ёллаган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кузатувига олинган. У ўғлининг келин билан ажрашиш жараёнида умумий мулкка даъво қилишидан норози бўлган. Махсус операция чоғида Қодиров гўёки келинининг ўлимини тасдиқловчи фотосуратни кўрганидан сўнг 2 минг долларни ёлланма қотил сифатида иш олиб борган оператив ходимга бераётганида қўлга олинган.

Ўзбеклар орасида жуда кам учрайдиган бундай ҳодиса туфайли Умарқул Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25- ("Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш") ва 97- ("Қасддан одам ўлдириш") моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов бормоқда.