18 May 2017
23:55 - Кутилмаган хабар: Шавкат Мирзиёев яна Туркманистонга боради
ЎзА хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамеднинг таклифига биноан 19−20 май кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда борар эмиш.

Ваҳолангки, Шавкат Мирзиё яқиндагина, тўғрироғи, шу йилнинг 6−7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи билан бориб келганди.

Шавкат Мирзиёнинг кутилмаган ташрифига биттагина сабаб топиш мумкин. Агар Туркманбоши-2 ҳам Шавкат Мирзиё каби 21 май куни Эр-Риёдда бўладиган “Мусулмон давлатлари + АҚШ” саммитининг иштирокчиларидан бири бўлса, Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари қандайдир масалаларда келишиб олишмоқчи бўлгандирлар. Балки, улар Саудияга ҳам биргаликда учишади. Кўрамиз!