17 May 2017
22:50 - Шоира Ҳалима Худойберди “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

70 ëшни қаршилаган Ўзбекистон Халқ шоираси Ҳалима Худойбердига “Эл-юрт ҳурмати” ордени берилди. Шоиранинг юбилек маросими Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташкил қилинди. Шунингдек, бугун шоиранинг “Осойишта шам” деган китоби босмадан чиқди. Бу эса сўнгги 25 йил ичида унинг илк китоби нашр иқлингани деганидир.

Эри Мавлон Умрзоқ 1994 йилда Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг маслаҳатчиси сифатида қамалгач, шоира ижодига ҳам чек қўйилган. Ўз даврида ўзбек хотин-қизлари етакчиси бўлган бу аёл узлатда эди.