18 May 2017
22:25 - Норин туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Норин туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилиб, Дилмурод Қодиров туманнинг янги раҳбари этиб тайинланди. Кенгаш сессиясида қатнашган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров собиқ ҳоким Аъзамжон Султоновнинг ҳукумат ишчи гуруҳи тарафидан ишдан олингани ва унинг сўроқ бераётганини маълум қилди.

Ўтган кунги хабарларимизда маҳаллий матбуотчиларга иқтибосан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зойир Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ водий вилоятлари раҳбарларини элакдан ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик. Бугунги кенгаш мажлиси айнан шу ҳукумат ишчи гуруҳи фаолияти ҳосиласидир, дейди мухбиримиз.