17 May 2017
21:49 - Президент Шавкат Мирзиё Сирдарёга сафар қилди, бу вилоятда мўъжизакор ўзгаришлар бўлаётганига ишониш керакми?
Ўзбекистон Миллий Ахборо Агентлигига хабар қилишича, Президент Шавкат Мирзиё жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

У ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган режалар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Кишилар билан мулоқотда бўлди.

Расмий хабарларга кўра, Сирдарё вилоятининг салоҳияти ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Вилоят иқтисодиёти барқарор суръатлар билан ривожланмоқда. 2017 йилнинг биринчи чорагида Ялпи Ҳудудий Маҳсулот ҳажми 5,8 фоиз ўсган. Унинг таркибида саноат, кичик бизнес, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар улуши ошган. “Жиззах” Эркин Иқтисодий зонасининг Сирдарё филиали, “Бек” ишлаб чиқариш бирлашмаси, “Гулистон медтехника”, “Сирдарё мега люкс” қўшма корхоналари вилоят иқтисодиётида муҳим ўрин тутмоқда.

Мураккаб иқлим шароитига қарамай, Сирдарё деҳқон ва фермерлари пахта ва ғалладан мўл ҳосил етиштирмоқда. Мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларидан қўшимча даромад топишмоқда.

Агар бу хабардаги гаплар тўғри бўлса, яъни йилнинг биринчи чорагидаёқ Ялпи Ҳудудий Маҳсулот ҳажми 5,8 фоиз ошган бўлса, йилнинг охиригача 23 фоиз ортиши мумкинлигидан чексиз хурсанд бўламиз, Сирдарё аҳолисинингг аҳволи тузлишга бошланганини олқишлаймиз, дейди мухбиримиз. Аммо, дунёда кўрилмаган бундай ўсиш нимадан эканлигини тушунмаяпмиз. Агар сирдарёликлар мўъжизалар яратадиган халқ бўлса, унинг тажрибасини бутун мамлакатга ёзиш керак деб ҳисоблаймиз.

Тўғрисини айтсак, ҳозирча ЎзАнинг хабари навбатдаги ёлғондан бошқа нарса эмас, деган фикрда турмоқдамиз. Янглишган бўлсак, сирдарёликлардан вақти келиб узр тилмаймиз.