Кундалик хабарлар - 24 May 2017

  • 19:14Таниқли математик олим ва ўқитувчи, профессор Абдумажид Пўлат бевақт оламдан ўтди

    23-чидан 24-чи майга ўтар кечаси АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида таниқли ўзбек олими ва ўқитувчиси, профессор Абдумажид Пўлат дунёнинг энг оғир касаллиги натижасида оламдан ўтди. “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг укаси бўлган Абдумажид Пўлат яқинда 68 ёшга тўлган эди. Тошкент вилоятининг Ғишткўприк қишлоғида туғилиб, мактабни ҳам битирган Абдумажид Пўлат Новосибирск Университетини тамомлагач, шу ерда математка бўйича кандидатлик ва докторлик диссертацияларини ёқлади, Тошкент...

  • 08:29Англияда спорт саройида 22 кишини ўлдирган мусулмон террорист Салман Абедининг расми эълон қилинди

    Кечаги хабарлармизда Англиянинг Манчестр шаҳридаги спорт саройида ўзини ўзи портлатиб 22 кишини ўлдирган ўлимчи-террористнинг исми Салман Абеди эканлигини билдирган эдик. Ҳозир унинг расми ҳам эълон қилинди. Салман Абуди Манчестерда яшаётган ливияликлар оиласида туғилган экан. У 2-3 ҳафта аввал Ливияга кетиб, терактдан бир неча кун аввал Манчестерга қайтгани ҳам аниқланибди. У Ливияда террористларнинг лагеридан дарс олиб келмадими деган шубҳалар ҳам бормиш. Демак, полиция ва хавфсизлик хизма...

  • 03:23Ишониш қийин, аммо шундай: Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилибди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 май куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди, дейилади ЎзАнинг қисқа хабарида. Шавкат Мирзиё меҳмонни қутлар экан, икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг терроризм ва экстремизм, уюшган жиноятчилик, наркотрафик ва қурол-яроғлар ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасидаги ўзаро фаол ҳамкорлигини давом эттириш ғоят муҳим эканини таъкидлаб, миграция со...

  • 02:30Қизиқ: Аҳолисининг 5 фоизигина мусулмон бўлган Филиппинларнинг президенти ўз мамлакатида исломий жангарилар оёқланиши туфайли Россияга ташрифини кесиб, уйига қайтди

    100 миллионлик аҳолисининг 93 фоизи насроний бўлган Филиппинлар давлати дунёнинг Ўзбекистон даражасидаги қашшоқларидан бири бўлиб, бир миллионча ўзбеклар асосан Россияда мардикорчилдик қилиб оила боқаётганлари каби, 11 миллион филиппинлик АҚШ, Канада, Япония каби давлатларда ишлаб кун кўрадилар. Шу сабабли ҳам, бу давлат кўпроқ Ғарб билан яхши алоқада эди. Аммо, бир йилча аввал президент бўлиб сайланган Родриго Роа Дутерте (расмда) Ғарб лидерларини очиқча сўкишгача бориб, Россия билан яхши алоқа...

23 May 2017
  • 23:10Россиянинг Ички ишлар вазири ташқи ишлар билан шуғулланиш учун Ўзбекистонга келди, ёки биз уларнинг ичидамизми?

    Бугун, 23 май куни Россия Ички ишлар вазири, полиция генерали Владимир Колокольцев ўз делегацияси Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди ва Тошкентда ҳамкасби, генерал-майор Абдусалом Азизов билан учрашди. Вазирлар учрашувида Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинча ишга жалб қилиш ҳамда миграция соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақидаги шартномалар хусусида гап бўлган. Владимир Колокольцевга кўра, Ўзбекистонда Россия Ички ишлар вазирлиги ваколатхонаси очилади. Шунингдек, ноқ...

  • 22:25Ўзбекистон Марказий Банки раиси Файзулла Муллажонов вафот этди. Нима қилайлик?

    1991 йилдан бери Ўзбекистон Марказий Банкини бошқариб келган Файзулла Муллажонов 23 май кунининг иккинчи ярмида 67 ёшида оламдан ўтди. Муллажонов сўнгги 2-3 йилда сурункали буйрак ва қанд касаллигидан азоб чеккан. Википедия маълумотларига кўра, Муллажонов Файзулла Мақсуджонович 1950 йилда Сирдарё вилоятида туғилганди. 1971 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. 1991 йилдан буён Марказий Банк раиси сифатида ишлаб келаётганди. Нима қиламиз, Оллоҳдан раҳматлар тилаймизми ёки ...

  • 21:37Манчестердаги теракт, кутилганидек, исломий бўлиб чиқди, террорист - Салман Абеди

    Англия расмийлари Манчестерадаги спорт саройида ўзини ўзи портлатиб 22 кишини ўлдирган ва юздан кўп кишини у ёки бу даражада ярадор қилган ўлимчи-террорист 22 ёшдаги Салман Абеди эканлигини эълон қилдилар. Бу ҳақда CNN ва бошқа агентликлар ҳозиргина хабар бердилар. Кўриниб турибдики, у террорист - мусулмон, у теракт - исломийдир. Бу теракт учун маъсулиятни ўзига олган ИШИДнинг баёноти қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ, дейди мухбиримиз. “Бирлик” Партияс...

  • 17:50Худога шукр, Ражаб Эрдўғон аввалги кунларнинг стрессидан чиқди ёки чиқарилди, аҳволи яхши бўлмаса ҳам, у бугун Истанбул Университетига келди

    Якшанба куни ўз партиясининг Бош раиси лавозимини ҳам олган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон душанба куни Истанбулда ўтказилаётган Қораденгиз Ҳамкорлик Ташкилоти саммити иштирокчилари учун ўзи уюштирган тушлик овқат маросимига ҳам келолмагани, аввалдан режалаштирилган Россия ва Юнонистон бош вазирлари билан учрашувларни ҳам бекор қилиб, уйига бекиниб олгани – унда соғлиқ муаммолари борлигининг кўрсатгичи эканлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Аммо, у бугун Истанбул Университети Тиббиёт факульт...

  • 10:06Англияда спорт саройидаги концерт пайтида ўлимчи-террорист ўзини ўзи полртлатиб 19 кишини ўлдирди

    Англиянинг Манчестер шаҳридаги 21 минг кишилик спорт сароийда кеча кечқурун машҳур америкалик хонанда Ариана Гранденинг концерти бўлаётган пайтда бир одам ўзини ўзи портлатиб камида 19 кишини ўлдирди ва 50 дан кўп кишини ярадор қилди. Буюкбритания Бош вазири Тереза Мей ва бошқа расмийлар бу қонли воқеа террористик акт деб ҳисобланаётганини, ҳозирча бошқа маълумотлар йўқлигини айтмоқдалар. Бу воқеа 2005 йилда Лондонда 52 кишининг ўлимига сабабчи бўлган исломий терактдан кейинги энг мудҳиш қонли ...

  • 09:37IV Ислом Бирдамлик Ўйинлари тугади, олтин медаллар сони бўйича Озорбайжон биринчи ўринда

    Бокуда 12-22 май кунлари ўтказилган IV Ислом Бирдамлик Ўйинлари кеча тугади. 2005 йилдан бери ҳар 4 йилда ўтказиладиган бу мусобақаларни норасмий бўлса ҳам, “Исломиада” деб ҳам айтишади. Олтин медаллар сони бўйича бу ўйинларда Озорбайжон биринчи ўринни олган. Унинг 75 олтин, 50 кумуш, 37 бронза, ҳаммаси бўлиб 162 медали бор. Иккинчи ўринда Туркия – 71 олтин, 67 кумуш, 57 бронза, ҳаммаси бўлиб 195 медаль. Учинчи ўринда Эрон - 39 олтин, 26 кумуш ва 33 бронза, ҳаммаси бўлиб 98 ...