24 May 2017
08:29 - Англияда спорт саройида 22 кишини ўлдирган мусулмон террорист Салман Абедининг расми эълон қилинди
Кечаги хабарлармизда Англиянинг Манчестр шаҳридаги спорт саройида ўзини ўзи портлатиб 22 кишини ўлдирган ўлимчи-террористнинг исми Салман Абеди эканлигини билдирган эдик. Ҳозир унинг расми ҳам эълон қилинди. Салман Абуди Манчестерда яшаётган ливияликлар оиласида туғилган экан.

У 2-3 ҳафта аввал Ливияга кетиб, терактдан бир неча кун аввал Манчестерга қайтгани ҳам аниқланибди. У Ливияда террористларнинг лагеридан дарс олиб келмадими деган шубҳалар ҳам бормиш. Демак, полиция ва хавфсизлик хизматлари у ҳақида кўп нарсани биладилар, аммо номаълум нарсалар ҳам етрали.

Салман Абуди қўлда қилинган ва метал парчалари билан тўлатилган портлатгични портлатган. Портлашда ҳалок бўлганларнинг ичида 8 ёшли қиз ҳам бор, аммо уларнинг кўпчилиги 13-18 ёшдагилар эканлиги ҳам айтилмоқда.