23 May 2017
21:37 - Манчестердаги теракт, кутилганидек, исломий бўлиб чиқди, террорист - Салман Абеди

Англия расмийлари Манчестерадаги спорт саройида ўзини ўзи портлатиб 22 кишини ўлдирган ва юздан кўп кишини у ёки бу даражада ярадор қилган ўлимчи-террорист 22 ёшдаги Салман Абеди эканлигини эълон қилдилар. Бу ҳақда CNN ва бошқа агентликлар ҳозиргина хабар бердилар. Кўриниб турибдики, у террорист - мусулмон, у теракт - исломийдир.

Бу теракт учун маъсулиятни ўзига олган ИШИДнинг баёноти қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ, дейди мухбиримиз. “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат 2015 йилнинг бошида ўша пайтдаги АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатида айтилганидек, ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиққан, аммо ҳозир Ислом дини тарафидан тан олинган хато тушунчалардадир. Мусулмонлар айнан шу хато тушунчалар билан яшамоқдалар. Салман Абеди ҳам, ИШИД ҳам.

Яъни, айб ИШИДдда ёки Салман Абедида эмас, ўша хато тушунчаларда, Исломнинг ўзидадир. Ислом дини ўз ичида фундаментал ислоҳотлар қилиб, бу хато тушунчалардан қутилиши, биринчи навбатда, дунёвийлик/секуляризм принципини тан олиши шарт. Акс ҳолда, дунёнинг бошқа қисми мусулмонларни мажбур қилиб бу ислоҳотларни барибир ўтказтиради. Бу Ислом дининг ўлими бўлади.