24 May 2017
19:14 - Таниқли математик олим ва ўқитувчи, профессор Абдумажид Пўлат бевақт оламдан ўтди

23-чидан 24-чи майга ўтар кечаси АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида таниқли ўзбек олими ва ўқитувчиси, профессор Абдумажид Пўлат дунёнинг энг оғир касаллиги натижасида оламдан ўтди. “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг укаси бўлган Абдумажид Пўлат яқинда 68 ёшга тўлган эди.

Тошкент вилоятининг Ғишткўприк қишлоғида туғилиб, мактабни ҳам битирган Абдумажид Пўлат Новосибирск Университетини тамомлагач, шу ерда математка бўйича кандидатлик ва докторлик диссертацияларини ёқлади, Тошкент Давлат Университетида ишлади, профессор бўлди.

У илмий ишлардан ташқари, матеметика ва ингилиз тилини янги замонавий усулларда ўқитиш системасини яратиш билан ҳам машғул бўлди ва бундан ҳам муҳими, унинг ўзи айтишича, “инсоният ҳаётини кўпроқ математик қарашлар асосида тасвирлашга уриниш” билан ҳам шуғулланди. Унинг шу мавзудаги уч тилда (ўзбекча, русча ва инглизча) биргаликда чоп этилган “Ҳаёт формулалари” китоби инсоният тарихида из қолдириши шубҳасиздир.

Миллатимизнинг улуғ фарзандини Оллоҳ раҳмат айласин.