23 May 2017
09:37 - IV Ислом Бирдамлик Ўйинлари тугади, олтин медаллар сони бўйича Озорбайжон биринчи ўринда

Бокуда 12-22 май кунлари ўтказилган IV Ислом Бирдамлик Ўйинлари кеча тугади. 2005 йилдан бери ҳар 4 йилда ўтказиладиган бу мусобақаларни норасмий бўлса ҳам, “Исломиада” деб ҳам айтишади.

Олтин медаллар сони бўйича бу ўйинларда Озорбайжон биринчи ўринни олган. Унинг 75 олтин, 50 кумуш, 37 бронза, ҳаммаси бўлиб 162 медали бор.

Иккинчи ўринда Туркия – 71 олтин, 67 кумуш, 57 бронза, ҳаммаси бўлиб 195 медаль.

Учинчи ўринда Эрон - 39 олтин, 26 кумуш ва 33 бронза, ҳаммаси бўлиб 98 медаль.

Кейинги Исломида Туркияда ўтказилади.

Бокудаги ўйинлар ҳақидаги аввалги хабаримизда Қозоғистон ва Тожикистон бу ўйинларда қатншмаётганини Озорбайжондаги ахборот воситаларига асосланиб айтгандик. Аммо, Қозоғистон бу ўйинларда қатнашган экан. Тожикистон ҳақида маълумот тополмадик.