23 May 2017
10:06 - Англияда спорт саройидаги концерт пайтида ўлимчи-террорист ўзини ўзи полртлатиб 19 кишини ўлдирди

Англиянинг Манчестер шаҳридаги 21 минг кишилик спорт сароийда кеча кечқурун машҳур америкалик хонанда Ариана Гранденинг концерти бўлаётган пайтда бир одам ўзини ўзи портлатиб камида 19 кишини ўлдирди ва 50 дан кўп кишини ярадор қилди. Буюкбритания Бош вазири Тереза Мей ва бошқа расмийлар бу қонли воқеа террористик акт деб ҳисобланаётганини, ҳозирча бошқа маълумотлар йўқлигини айтмоқдалар.

Бу воқеа 2005 йилда Лондонда 52 кишининг ўлимига сабабчи бўлган исломий терактдан кейинги энг мудҳиш қонли воқеа деб ҳам айтилмоқда.

Катта эҳтимоллик билан тахмин қилиш мумкинки, Манчестердаги портлашни ҳам мусулмон ўлимчи-террорист қилган ва бу навбатдаги исломий терактдир.

Ҳали ҳеч ким бу теракт учун маъсулиятни ўз бўйнига олмабди.

Расмда - Ариана Гранде, у портлашдан ҳеч қандай жароҳат олмаган. Исломчи террористнинг асл мақсади шу ярим яланғоч хонандани ва уни уялмасдан тамоша қилаётган кофирпларни ўлдириш бўлганини ҳам тахмин қилиш мумкин.