23 May 2017
17:50 - Худога шукр, Ражаб Эрдўғон аввалги кунларнинг стрессидан чиқди ёки чиқарилди, аҳволи яхши бўлмаса ҳам, у бугун Истанбул Университетига келди

Якшанба куни ўз партиясининг Бош раиси лавозимини ҳам олган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон душанба куни Истанбулда ўтказилаётган Қораденгиз Ҳамкорлик Ташкилоти саммити иштирокчилари учун ўзи уюштирган тушлик овқат маросимига ҳам келолмагани, аввалдан режалаштирилган Россия ва Юнонистон бош вазирлари билан учрашувларни ҳам бекор қилиб, уйига бекиниб олгани – унда соғлиқ муаммолари борлигининг кўрсатгичи эканлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Аммо, у бугун Истанбул Университети Тиббиёт факультети битирувчиларини табриклаш маросимида иштирок этгани ўта қизиқдир.

Тахмин қилиш мумкинки, авваллари Ўзбекистон президенти ҳақида кўп марта ёзганимиздек, Ражаб Эрдўғоннинг докторлари уни турли дорилар билан шишириб, бугунги маросимда қатнашоладиган даражага олиб чиққаннлар. Расмдан кўриниб турибдики, унинг соғлиғи ҳали ҳам яхши эмас.

Аммо, унинг олдида турган кўп йўллик сафдоши, ундан олдин президент бўлган Абдуллоҳ Гулнинг ерга қараб туришидан тушуниш мумкинки, у бундай масхарабозликда иштирок этаётганидан уялмоқда. Чунки, кечагина аҳволи оғир бўлган ва юксак даражали меҳмонлар билан учрашолмаган президентнинг бугун оддий бир маросимга ўзини зўрлаб олиб келиши ва бировни кўмиш маросимида тургандек туриши масхарабозлик эканини у жуда яхши тушунади.

Нима ҳам дердик, Ислом дунёси ачинарли аҳволда. “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат қайта-қайта айтаётганидек, Ислом дунёсини, қолаверса, Ислом динини ҳозирги аянчли аҳволдан олиб чиқиш лозим. Акс ҳолда, аҳволимиз бундан ҳам баттар бўлади.