23 May 2017
23:10 - Россиянинг Ички ишлар вазири ташқи ишлар билан шуғулланиш учун Ўзбекистонга келди, ёки биз уларнинг ичидамизми?
Бугун, 23 май куни Россия Ички ишлар вазири, полиция генерали Владимир Колокольцев ўз делегацияси Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди ва Тошкентда ҳамкасби, генерал-майор Абдусалом Азизов билан учрашди. Вазирлар учрашувида Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинча ишга жалб қилиш ҳамда миграция соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақидаги шартномалар хусусида гап бўлган.

Владимир Колокольцевга кўра, Ўзбекистонда Россия Ички ишлар вазирлиги ваколатхонаси очилади. Шунингдек, ноқонуний миграцияга қарши фаолият юритадиган ва мигрантлар ҳуқуқини ҳимоя қиладиган Россия-Ўзбекистон ишчи гуруҳлари ташкил этилади.

Вазирлар учрашуви доирасида Россия ва Ўзбекистон вазирликлари ўртасида 2017-2018 йиллардаги ҳамкорлик бўйича протокол имзоланиб ҳам бўлибди, аммо хабаримиз сарлавҳасидаги саволга жавоб йўқ.