Кундалик хабарлар - 12 January 2018

  • 21:19Ўзбекистон ташқи интернет каналларига уланмоқчи

    Ўтган кунги хабарларимизда президент Шавкат Мирзиёнинг интернет тезлигини ошириш учун керакли ишлар қилиш ҳақида керакли идораларга топшириқ берганини хабар қилгандик. Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазирлиги шу топшириқни бажариш доирасида бўлса керак, ташқи интернет каналларига уланиш таклифи билан чиқмоқда. Вазирликка кўра, ҳозирда рақобат муҳити бўлмагани сабабли интернетга уланиш нархлари жуда юқори ва Ўзбекистон Қозоғистон ҳамда Россия орқали ўтувчи шимолий инте...

  • 20:32Россияда 4 нафар ҳамюртимиз ҳалок бўлди, яна бирининг аҳволи оғир

    Россиянинг Рязань области Ряжский районида 11 январга ўтар кечаси 4 нафар ҳамюртимиз ис газидан заҳарланиб ўлди. Ўрис матбуотига кўра, қурбон бўлганлар Шереметьево қишлоғидаги маҳаллий фермада ишлашган. Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги Консуллик бошқармаси ҳамюртларимизнинг исми-шарифини эълон қилди: Самадов Панжи Норсоатович, 1966 йилда туғилган, Сурхондарё вилоят, Денов туманидан; Пазилов Ўрмонжон Нумонович, 1966 йилда туғилган, Андижон вилоят, Жалақудуқ туманидан; Мирзожонов Алижон Юлдо...

  • 19:39Нурсултон Назарбой Доналд Трамп билан стратегик ҳамкорликни муҳокама қилади, бизнинг Шавкат Мирзиё собиқ вазирни бадном қилиш билан овора

    Шу йилнинг 16 январида АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ Уйда Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой билан учрашади. Оқ Уй матбуот хизматига кўра,: “Икки давлат лидерлари минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий алоқалар йўналишидаги стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади”. Учрашувда БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида яқин кунларда кўриб чиқиладиган Афғонистон масаласи ҳам муҳокама этилади. Қозоқ матбуотига кўра, Қозоғистонда АҚШ капитали асосида 500та ширкат ва 140та Америка-Қозоғист...

11 January 2018
  • 22:24Яхши хабар: Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги виза тартиби бекор қилинади

    Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипнинг Тожикистонга сафари чоғида ўзаро визаларни бекор қилиш масаласида келишувга эришилди. Яқин орада мамлакатлар ўртасида “Фуқаролар борди-келдиси ҳақида”ги ҳужжатнинг имзоланиши кутиляпти. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, бу икки давлатдан бирининг фуқаролари иккинчи давлатга бир ой давомида визасиз сафар қилиш имконига эга бӯлишади. Шунингдек, 10 январь Абдулла Арип президент Имомали Раҳмон билан мулоқотда икки давлат ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорлик...

  • 21:47Шу ҳам хабар: Порхўрлик ботқоғидаги Ўзбекистоннинг Фарғонасида товламачи журналист ҳибсга олинибди

    2017 йил 19 декабрь куни Фарғона вилоятининг Фарғона туманидаги “Дўстлик” меҳмонхонасида "Тафсилот-пресс" газетаси Бош муҳаррири ўринбосари Насим Ашур ҳибсга олингани ҳозир маълум бўлди. Фарғонадаги тиббиёт муассасалари ва боғчаларда захира режасида кўрсатилган ҳажмда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари яратилмагани ҳолатини газетада ёритмаслик учун 1 минг 500 доллар пора талаб қилган журналист ана шу ҳунарни анчадан бери касб қилиб олган экан. Насми Ашурни қўлга олиш учун Бош прокуратура ҳузури...

  • 20:37“Ҳар баҳорда шу бўлар такрор...”: Шу йилнинг апрелидан газ ва электр энергияси нархи ошади

    Шу йилнинг 1 апрелидан аҳоли учун табиий газ нархи 10 фоизга, электр энергияси эса 12 фоизга оширилади. Буни Ўзбекистон Иқтисодиёт Вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирза матбуотга маълум қилди. Ўтган йили икки марта оширилган газ нархи чекка қишлоқларидаги табиий газ ва электр тақчиллигини баратарф эта олмаяпти. Аксинча, кўпчилик туманларда газ трубалари кесилиб, ишини қийин, аммо ҳақиқат шундай - 21 асрда фуқароларга баллонларда газ тарқатилмоқда. Ҳа, ҳамма айб, Шавакт Мирзиёнинг сўз...

  • 19:28Шавкат Мирзиё айтдими, Ватан ҳимоячилари куни зўр нишонланади! У ойликларни 10 баравар оширишни қачон айтади?

    Президент Шавкат Мирзиё 14 январь - Ватан Ҳимоячилари Кунини халқ байрами сифатида нишонлаш ҳақида кўрсатма берди. Мамлакат Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги табрик нутқида бу ҳақда гапирган президент: “Ватан ҳимоячилари кунини расмиятчиликдан холи, кўтаринки ва таъсирчан руҳда, ҳақиқий халқ байрами сифатида, янгича шаклда ташкил этиш зарур”, деди. Шавкат Мирзиё дедими, демак, 14 январь айнан шундай байрам қилинади. Шу Бирнарсабошига маслаҳат берадиган одам йўқмикан? Прези...

  • 02:16Вой-дод: Ўзбекистонда “яшаш минимуми» ва “истеъмол саватчаси” тушунчалари яратилармиш!

    Аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш учун “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” тушунчалари киритилади, ҳамда уларни аниқлаш мезонлари жорий этилади, дейилади Gazeta.uz Интернет нашрининг кечаги хабарида. Ушбу атамаларнинг амалга татбиқ этилиши халқ муҳокамаси учун эълон қилинган 2018 йилги “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган. Ташаббус шу й...

10 January 2018
  • 22:19Прописка бекор қилинмайди, унинг аҳамияти йўққа чиқарилади

    Шу пайтга қадар асосан пойтахт ва пойтахт вилоятига прописка қилиш, шу орқали ички миграцияни жиловлаш сиёсати мавжуд эди. Шу боисдан бир неча юз минглаб фуқаролар пропискасизлиги учун ишга кира олишмаган, уларнинг аксарияти жаримга тортилиб, таъқиб қилиб келинган. Президент Шавкат Мирзиёнинг янги йил арафасидаги нутқидан сўнг мамлакатда прописка, паспорт олиш, таълим, меҳнат қилиш ва бошқа конституцион ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш режалаштирилмоқда. Хусусан,...

  • 20:45Из почтового ящика «Харакат»: Ничто не остается безнаказанным

    Мои заметки по поводу обращения правозащитника Сурата Икрамова. Мухаммад Салих, «лидер» оппозиции Узбекистана, вернется ли на Родину? Думаю, что нет. Обосную. Независимо от того, что, по его мнению, «режим» в Узбекистане сменился, он не вернется на Родину. Потому что он совершал такие преступления, которые Сурат Икрамов также не опровергает, и эти его поступки не должны оставаться безнаказанными. Он многих закинул в тюрьмы, многих завербовал так, что они, как я, не полностью осознавая конечны...