Кундалик хабарлар - 17 January 2018

  • 21:28Тошкентда квартиралар нархи 3 фоизга кўтарилди

    Тошкент иккиламчи уй-жой бозорининг ўртача нархлари декабрь ойида бир ой аввалгига нисбатан 3 фоизга қимматлади ва 1 квадрат метри учун 530 дан 545 АҚШ долларигача кўтарилди CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш ширкати маълумотларига кўра, 2016 йил декабрида таклиф қилинган ўртача нарх 552 АҚШ долларини ташкил этган эди. Октябрь ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи 3 фоизга ошиб, ҳар бир квадрат метр учун 576 АҚШ долларидан 594 АҚШ долларига етган бўлса, панел турдагилари нархи ҳам 3...

  • 20:20Шавкат Мирзиё отаси Ислом Каримнинг юбилейини ўтказиш учун видеоселектор мажлиси ўтказди, у ҳаромийнинг ҳоки улоқтириладиган вақт ҳам келади

    Шавкат Мирзиё раислигида Ўзбекистон Республикасининг марҳум президенти, ҳарормий Ислом Карим хотирасини абадийлаштириш ва таваллудининг 80 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирларга тайёргарлик ишлари ҳолати ва амалга оширилаётган чоралар борасида йиғилиш бўлиб ўтди. Мажлисида Ҳукумат аъзолари ва ҳокимлар, жамоатчилик вакиллари қатнашди. Президент Шавкат Мирзиё Ислом Карим 80 ёшни тўлдирадиган тарихий кунни муносиб ўтказиш борасида топшириқлар берди. Ҳайкал ва мақбаралар очилишини ўз кўзи...

  • 19:43Россияда ҳалок бўлган юртдошларимизнинг жасадлари олиб келинди

    Қатор оммавий ахборот воситаларида Россияда ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган ҳамюртларимизнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келингани хабар қилинди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон Фавқлодда Вазиятлар Вазирлиги ва Россия Федерациясидаги Ўзбекистон элчихонаси ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг жасадлари мамлакатимизга олиб келишган. Жасадлар 3 босқичда: 13 январдан 15 январгача "Москва — Андижон", "Москва — Термиз" ва "Москва — Бухоро" рейслари бўйича олиб келинди, дейилади...

  • 19:21 Офарин, Шавкат Мирзиё жаноблари: Банкрот ёқасидаги шакар заводлари қўшимча қиймат солиғидина озод қилинибди, "Ҳаракат"нинг таклифларини қабул қилиш вақти қачон келади?

    Президенти қарорига кўра, Ўзбекистонда фаолият юритаётган шакар заводлари вақтинча қўшилган 30 фоизлик қиймат солиғидан озод қилинди. “Ўзбекистонлик шакар ишлаб чиқарувчиларнинг, 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб 2019 йилнинг 1 январига қадар, импорт қилинган хом-ашё асосида ишлаб чиқарилган маҳсулоти, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади", — дейилган президент қарорида. Маълум бўлишича, монополист бўлишига қарамай Ангрен ва Хоразм шакар заводларимиз банкрот ёқасига келиб қолган. ...

  • 04:46Сенсация: Доналд Трамп Қозоғистонга келса керак. "Ҳаракат": Эй, тожиклар режими остида қолган бечора Ўзбекистон!

    АҚШга расмий ташриф билан келган Қозоғисон Президенти Нурсултон Назарбой ва АҚШ Президенти Доналд Трамп Оқ Уйдаги учрашувларидан кейин биргаликда матбуот конференцияси ўтказдилар ва қўшма баёнотларини эълон қилдилар. Бу муҳим сиёсий воқеанинг видеоси Youtube каналида эълон қилинди. Улар икки давлат ўртасидаги муносабатлардан ташқари, жаҳон миқёсидаги ҳамма буюк муаммоларни тилга олдилар. Бу нарса – АҚШ Қозоғистонни дунё миқёсида ўз ҳамкори деб ҳисоблаётганининг исботидир. Бундан ташқари, Н...

  • 01:21Расмий ташриф билан АҚШга келган Нурсултон Назарбойни Оқ Уйда Доналд Трамп қабул қилди

    АҚШ Президенти Доналд Трампнинг шахсий таклифи билан кеча АҚШга келган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Оқ Уйда Доналд Трамп тарафидан қабул қилинди. Associated Press Анентлиги Доналд Трамп меҳмонни Оқ Уй олдида автомобилидан чиқаётган пайтида кутиб олгани (расмда), икки президент хавфсизлик ва иқтисодиёт соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро муаммоларини, жумладан, Афғонистонда ва Шимолий Корея атрофида бўлаётган воқеаларни муҳокама қилишган. Ҳозир Қозоғистон БМТнинг Хавфсизлик К...

16 January 2018
  • 22:31Жаҳон Банки мулозими Тошкентга келади

    Шу йилнинг 18 январь куни Ўзбекистонга Жаҳон Банкининг бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегация келади ва делегация Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиё томонидан қабул қилинади. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигига кўра, ташриф дастурига биноан Ўзбекистон ва Жаҳон Банки Гуруҳи ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ҳукумат ва Олий Мажлис Сенатида учрашув ва музокаралар олиб борилади.

  • 20:20Тошкентда “Адолат Саройи” қурилади, лекин унда адолат бўлармикан?

    Шу йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб, пойтахтда “Адолат Саройи” номли янги муассаса иш бошлайди. Мазкур бинода марказий суд органлари ва муассасалари жойлаштирилади. Қурилишига 100 миллиард сўм сарфланиши режаланган янги саройни жорий йил 30 июнигача битказиш режалаштирилган. Давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси пулига қуриладиган саройда Амир Темур ҳайкали ўрнатилиши кўзланган. Афсуски, бундай примитив йўллар билан адолат ўрнатиш ва мамлакатнинг ҳуқуқ тизимидаги коррупцияга барҳам бериш...

  • 19:12Ўзбекистон оти айтилмаган 5 мамлакат фуқароларига визани бекор қилади, чиқиш визаси қачон йўқ бўлади?

    Ўзбекистон ҳукумати 5 та мамлакатга виза режимини бекор қилишни ва 45 та мамлакат учун виза режимини соддалаштиришни режалаштирмоқда. Миллий Матбуот Марказида ўтказилган анжуманда Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси раиси Азиз Абдуҳаким бу ҳақда матбуотчиларга гапирди. “Биз хорижликлар учун Ўзбекистонга саёҳат қилишни максимал даражада қулай қилишни режалаштирмоқдамиз. Бунинг учун виза режимини бекор қилишга доир комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган, шунингдек 5 йирик мамлакатга виза...

15 January 2018
  • 22:00Ўзбекистонда долларнинг қиймати бироз, аммо евроники сезиларли даражада кўтарилди

    Ўзбекистон Марказий Банки хорижий валюталарнинг миллий пул бирлигимизга нисбатан янги қийматларини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда евронинг курси 177,51 сўмга кўтарилди ва 9965,47 сўмни ташкил қилмоқда. Долларнинг расмий курси эса 7,38 сўмга ошиб, 8146,38 сўмга етди. Россия рубли 92 тийинга қимматлашиб, 143,97 сўмни ташкил қилмоқда. Қора бозорда эса АҚШ доллари 8150 сўмдан сотиб олинмоқда, 8250 сўмга сотилмоқда. Демак, қора бозорга ҳали ҳам эҳтиёж бор. Ўзбекистонда иқ...