12 January 2018
19:39 - Нурсултон Назарбой Доналд Трамп билан стратегик ҳамкорликни муҳокама қилади, бизнинг Шавкат Мирзиё собиқ вазирни бадном қилиш билан овора

Шу йилнинг 16 январида АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ Уйда Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой билан учрашади. Оқ Уй матбуот хизматига кўра,: “Икки давлат лидерлари минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий алоқалар йўналишидаги стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади”. Учрашувда БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида яқин кунларда кўриб чиқиладиган Афғонистон масаласи ҳам муҳокама этилади.

Қозоқ матбуотига кўра, Қозоғистонда АҚШ капитали асосида 500та ширкат ва 140та Америка-Қозоғистон қўшма корхонаси фаолият олиб бормоқда.

Яна бир нарсани эслатиш керакки, дейди мухбиримиз, шу кунларда Қозоғистон БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида вақтинча аъзо, айни пайтда, унга раислик ҳам қилмоқда.

Бизнинг Президент Шавкат Мирзиё эса, собиқ Мудофаа Вазири Қобул Бердини танқид қилиш билан овора бўлиб, мамлакат мудофааси тизимида қатор камичиликларга йўл қўйилганини такрорлашдан чарчамаяпти. Нимагадир, Шавкат Мирзиё Мудофаа вазирлигини ҳам каламишлар босиб кетганини тилга олмаяпти. Қўрқаётган бўлса керак, чунки, “Ҳаракат” дарҳол бундай гапга қуйидагича таҳлил берарди: “Демак, Шавкат Мирзиё Кламушбоши бўлган экан-да, у ҳолда Шавкат Мирзиё ўзини танқид қилиши, аслида, дарҳол истеъфога кетиши керак. Наҳотки Шавкат Мирзиё халқ майдонларга чиқиб унинг истеъфосини талаб қилишини кутмоқчи? Ҳа, шундай кун ҳам келади.”

Расмда - Нурсултон Назарбой ва Доналд Трампнинг 2017 йил Эр-Риёдда бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити доирасидаги учрашуви.