11 January 2018
22:24 - Яхши хабар: Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги виза тартиби бекор қилинади
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипнинг Тожикистонга сафари чоғида ўзаро визаларни бекор қилиш масаласида келишувга эришилди. Яқин орада мамлакатлар ўртасида “Фуқаролар борди-келдиси ҳақида”ги ҳужжатнинг имзоланиши кутиляпти. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, бу икки давлатдан бирининг фуқаролари иккинчи давлатга бир ой давомида визасиз сафар қилиш имконига эга бӯлишади.

Шунингдек, 10 январь Абдулла Арип президент Имомали Раҳмон билан мулоқотда икки давлат ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантириш йўлидаги чекловларни бартараф этиш ҳамда чегара ва виза масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Тожикистондаги фуқаролик уруши даврида Ўзбекистон томонидан чегараларга ўрнатилган миналарни тозалаш бўйича ҳам тўхтамга келинган.

Чегаранинг энг асосий баҳсли ҳудудларидан бири - Фарҳод тўғони юзасидан ҳам келишув имзоланиши кутилмоқда. Ушбу келишувга мувофиқ, Фарҳод ГЭСи Ўзбекистон мулки дея эътироф этилади ва бу объект ўзбекистонлик мутахассислар назоратига ўтади. Тўғонни қўриқлаш эса Тожикистон гарданида қолади.