11 January 2018
21:47 - Шу ҳам хабар: Порхўрлик ботқоғидаги Ўзбекистоннинг Фарғонасида товламачи журналист ҳибсга олинибди
2017 йил 19 декабрь куни Фарғона вилоятининг Фарғона туманидаги “Дўстлик” меҳмонхонасида "Тафсилот-пресс" газетаси Бош муҳаррири ўринбосари Насим Ашур ҳибсга олингани ҳозир маълум бўлди. Фарғонадаги тиббиёт муассасалари ва боғчаларда захира режасида кўрсатилган ҳажмда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари яратилмагани ҳолатини газетада ёритмаслик учун 1 минг 500 доллар пора талаб қилган журналист ана шу ҳунарни анчадан бери касб қилиб олган экан.

Насми Ашурни қўлга олиш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, Валютага оид Жиноятларга ва Жиноий Даромадларни Легаллаштиришга Қарши Курашиш Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси, Фарғона шаҳар ва Фарғона туман бўлими ходимлари, Миллий Хавфсизлик Хизмати Фарғона тумани бўлими ходимлари жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари бормоқда.

Аслида, бу воқеа хабарга ҳам арзимайди. Чунки, демократиянинг уруғи ҳам бўлмаган Ўзбекистонда ҳамма нарса порахўрлик ва коррупция боқоғидадир. Ҳамма порахўрларни қўлга олиб ҳам бўлмайди. Чунки, қўлга олиш вазифаси бўлганлар ҳам порахўр-ку!